UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

"Пахтакор" сўнгги дақиқада гол уриб "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" сўнгги дақиқада гол уриб "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувининг матнли трансляцияси шу ерда олиб борилади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Навбахор» (Наманган) 2:1
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Голлар:
Игорь Сергеев, 5 - 1:0. Бахтиёр Ёқубов, 9 - 1:1 (Шахбоз Эркинов). Боян Миладинович 90+4 пенальти - 2:1 (Егор Кримец)

"Пахтакор"
: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов (Темур Ҳакимов, 77), Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов, 69), Шерзод Каримов (Анвар Солиев, 58), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев
Захира: Никита Рибкин, Мурод Холмуҳаммедов, Жамшид Болтабоев, Аббос Махситалиев

"Навбаҳор": Дониёр Усмонов, Шукурали Пўлатов, Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов (Алишер Маҳмудов, 61), Азим Аҳмедов, Илҳом Бойдадаев (Отабек Валижонов, 53), Аъзам Алиев, Шахбоз Эркинов (Ботир Тўрабоев, 80), Роббим Ҳасанов, Юрий Рижко
Захира: Хуршид Хўжаев, Абдумалик Абдуллаев, Элёр Жаҳонов, Тимур Яфаров

Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов 25, Рахматулло Бердимуродов 42, Илҳом Бойдедаев 42, Жамшид Искандеров 46, Жалолиддин Машарипов 81, Бахтиёр Ёқубов 82, Егор Кримец 83, Отабек Валижонов 90+7
Четлатиш: Раҳматулла Бердимуродов 73 (иккинчи сариқ), Юрий Рижко 90+4


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

90+6. Ўйин тугади. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:1
90+6. Огоҳлантириш.
Отабек Валижонов
90+5. Белгиланган пенальтини Боян Миладинович аниқ амалга оширди - 2:1.
90+4. Четлатиш. Рижко
90+1.
Роббим Ҳасанов майдонда ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди
88.
Темур Ҳакимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Дониёр Усмонов ушлаб қолди
86.
Анвар Солиевнинг зарбаси жуда хавфли чиқди, ноаниқ
83. Огоҳлантириш.
Егор Кримец
82.
Отабек Валижоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
82. Огоҳлантириш.
Бахтиёр Ёқубов
81.
Темур Ҳакимов чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, тўпни Дониёр Усмонов ушлаб олди
81. Огоҳлантириш. Жалолиддин Машарипов
80. Ўзгариш. "Навбаҳор". Шахбоз Эркинов ўрнига Ботир Тўрабоев тушди
77. Ўзгариш. "Пахтакор".
Даврон Ҳошимов ўрнига Темур Ҳакимов
73. Четлатиш! "Навбаҳор" Раҳматулла Бердимуродов. Футболчи иккинчи огоҳлантиришини олиб майдонни тарк этди
71. Хавфли вазият!
Сергеевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, Ҳошимовнинг зарбаси ноаниқ
69. Ўзгариш. "Пахтакор".
Станислав Андреев ўрнига Жалолиддин Машарипов
68. Яна бир вазият!
Ҳошимовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Козак боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
66. Хавфли вазият! "Шерлар"нинг ҳужуми Солиевнинг боши билан йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди, ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди
62.
Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди
61. Ўзгариш. "Навбаҳор".
Мансур Саидов ўрнига Алишер Маҳмудов тушди
60.
Владимир Козакнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди
58. Ўзгариш. "Пахтакор".
Шерзод Каримов ўрнига Анвар Солиев тушди
56.
Каримовнинг оширган тўпидан сўнг Искандеровнинг зарбаси анчагина ноаниқ чиқди
55.
Пўлатов шифокорлардан ёрдам олиб майдонга қайтди.
53. Ўзгариш. "Навбаҳор".
Илҳом Бойдедаев ўрнига Отабек Валижонов тушди
50.
Пўлатовнинг аҳволи оғир кўринади, у майдонни тарк этди.
49. Козак ва Пўлатов тўқнашиб кетишди. Шифокорлар иккала футболчига ёрдам кўрсатишмоқда
46. Огоҳлантириш.
Жамшид Искандеров
46.
Иккинчи бўлим бошланди

45+1. Биринчи бўлим якунланди
45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
42.
Рахматулло Бердимуродов ва Илҳом Бойдедаев огоҳлантирилди
38.
Энди Шерзод Каримовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
36.
Станислав Андреевнинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
35.
"Лочинлар"нинг ҳужуми. Ёқубов-Саидов-Бойдедаев-Эркинов комбинациясини Шахбоз якунлай олмади
32. "Пахтакор" катта куч билан ҳужумда, қанотлардан тўпни жарима майдонига оширилмоқда. Бесамар
30. "Навбаҳор"нинг ҳужуми, Бердимуродовнинг ён чизиқдан ошириб берган тўпни Эркинов дарвозага йўллай олмади
26. Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбаси тўпни дарвозабон ушлаб олди
25. Азим Аҳмедов Жамшид Искандеровдан тўпни олиб қўйиш вақтида қўли билан ўйнади. Шерзод Қосимов Аҳмедовни огоҳлантирди
24. Мансур Саидовнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
22. Жамшид Искандеровнинг амалга оширган жарима тўпи устун ёнидан ўтиб кетди
21. Аъзам Алиев жарима майдони ёнида Шерзод Каримовни йиқитди. Хавфли жарима тўпи
20. Сергеев қулай имкониятдан фойдалана олмади.
19. Искандеровнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўпни Усмонов қайтарди, қайтган тўпни Мерзляков дарвозага тўғрилай олмади.
18. Мерзляков чап қанотдан жарима майдонига тўпни оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
17. Мезбонлар жарима тўпини амалга оширди. Даврон Ҳошимовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди.
15. Хавфли вазият! .Чап қанотдан ошириб берилган тўпни Рижко боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
8. Эркиновнинг боши билан оширган тўпини Кримец қайтара олмади, Ёқубов Лобанов билан бирга бир чиқиб уни алдаб ўтиб бўш қолган дарвозани ишғол қилди - 1:1.
8. ГООООООООООООООООООООЛ. БАХТИЁР ЁҚУБОВ 1:1
7.
Андреев ҳужумда Алиевга нисбатан қўпол ўйнади.
5. Чап қанотдан Андреев жарима майдонига тўпни оширди. Дониёр Усмонов тўпни кутилмаганда қўлидан чиқариб юборди. Бу ерда Сергеев вазиятдан унумли фойдаланди - 1:0.
5. ГООООООООООООООООООООООООЛ. ИГОРЬ СЕРГЕЕВ 1:0

4. "Навбаҳор"нинг қарши ҳужуми. Мансур Саидов рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллади, бироқ шериклари унга ёрдамга келишмади.
3. Ўйин бошида ташаббус мезбонларда. Владимир Козак майдон марказида Аъзам Алиевни йиқитди.
- ЎЙИН БОШЛАНДИ
- Учрашув соат 19:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика