UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  0 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  3 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  10 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

"Пахтакор": Рақибимиз "Нефтехимик" Янгиликлар

"Пахтакор": Рақибимиз "Нефтехимик"

Анталияда йиғин ўтказаётган "Пахтакор" эртага биринчи назорат баҳсида майдонга тушади.
29 январь куни "Нефтехимик" билан учрашув бўлиб ўтади. Нижнекамск шаҳрида 1991 йил ташкил этилган клуб айни пайтда Россия миллий футбол лигасида иштирок этади. Мавсумнинг биринчи қисмини бу жамоа 18-ўринда якунлаган. Бош мураббий сифатида Рустем Хузин ишлаб келмоқда. Вагиз Галиулин ва Даврон Мирзаев сингари ўзбекистонлик футболчилар яқингача "Нефтехимик" сафида фаолият юритишганди. Нижнекамск шаҳри клуби бундан аввалги назорат ўйинида "Факел"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жамоамиз эса "Папиллон" меҳмонхонасига қарашли майдонда машғулотлар ўтказишда давом этяпти. Жамоа менежери Самвел Бабаян ва мураббийлар штаби бошчилигида футболчилар жисмоний имкониятларни ошириш билан бирга энди ҳафталик ўйинлар ритмига тушишга ҳаракат қилишади. "Пахтакор" ва "Нефтехимик" жамоалари ўртасидаги назорат баҳси 29 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика