UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  118 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

"Пахтакор" - "Қизилқум" ўйинидан олдин: Арвеладзе ва Актамовга доир қизиқарли факт ва рақамлар (статистика) Янгиликлар

"Пахтакор" - "Қизилқум" ўйинидан олдин: Арвеладзе ва Актамовга доир қизиқарли факт ва рақамлар (статистика)

Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан олдин ҳар иккала жамоаларнинг бош мураббийилари статистикасига эътибор қаратамиз.

2017 йилнинг иккинчи қисмидан бошлаб "Пахтакор"ни ўз қўлига олган Шота Арвеладзе бугун жамоа бошқарувидаги 73-учрашувини ўтказади. Бунга қадар грузиялик мутахассис "Пахтакор" рулида барча мусобақаларда (Олий лига/Суперлига, Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ, Лига Кубоги) 72 ўйинда ишлашга улгурди. Арвеладзе "Пахтакор" бош мураббийи сифатида ҳозирга қадар 47 ғалаба, 13 дуранг ва 12 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 135-58.


Навоийнинг "Қизилқум" бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Ҳамиджон Актамов учун эса бугунги баҳс 114-ўйин (Олий лига/Суперлига, Ўзбекистон Кубоги, Лига Кубоги) бўлади.  Навоийликлар Актамов бошқарувида қуйидагича натижалар қайд этишган: 38 ғалаба, 31 дуранг ва 44 мағлубият. Тўплар нисбати: 136-157.


Қизиғи, Актамов бош мураббийлигида "Қизилқум" ўтказилган ўйинларда ғалабадан кўра кўпроқ мағлубиятга учраган. Яъни мағлубиятлар сони ғалабалардан кўп.

Яна бир қизиқ тарафи, Шота Арвеладзе "Пахтакор" рулида 72 ўйин ўтказганига қарамасдан, 2016 йилдан буён "Қизилқум"га расман бош мураббий этиб тайинланган Актамов жамоаси 113 учрашувда урган голлардан атига битта кам киритган.

Яъни, "Қизилқум" Актамов бошқарувида 113 баҳсда 136та гол урган бўлса, "Пахтакор" Арвеладзе қўл остида 72 учрашувда 135та гол киритишни уддалаган. Бугун мазкур кўрсаткич бўйича Арвеладзе буткул илгарилаб кетиш имкониятига эга.

Қизиқарли факт сифатида Ҳамиджон Актамов Шота Арвеладзедан Ўзбекистонда биринчи бўлиб очко олган мутахассис бўлганини эътироф этиш мумкин. Лекин ҳозиргача грузиялик мутахассис Актамов жамоасига ютқазмай келмоқда.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шуки, сўнгги бор Олий лигада ишлаган ва ҳозирги Суперлигага ўзгартирилган чемпионат давомида истеъфога чиқарилмаган мураббийлар рўйхатида айнан Арвеладзе, Актамов ва "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев қолганини айтиш мумкин. Суперлигада ишлаган қолган барча мутахассислар истеъфога чиқиб, жамоа ўзгартиришга улгуришди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика