"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Элит лигасида 12 миллион АҚШ доллари ишлаб олиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
13 июн 2024, 16:46
Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби янги мавсум Осиё Чемпионлар Элит Лигасида иштирок этади.

ОФК Элит чемпионлар лигасида иштирок этадиган "Пахтакор" умумий ҳисобда 12 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олиши мумкин. Бунинг учун жамоа мусобақада ғолиб чиқиши лозим.

"Пахтакор" Лига босқичидаги иштироки орқали 800 минг АҚШ доллари ишлайди. Уни 1 миллион долларга айлантириш учун "шер"лар 12 та жамоа иштирок этадиган гуруҳни ҳеч бўлмаганда 8-ўринда якунлаши талаб этилади. Қолганини эса ўзингиз ҳисоб-китоб қилиб олишингиз мумкин. 

ОФК мусобақанинг мукофот жамғармасини деярли уч баробар оширгани диққатга сазовор.

 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: pfl.uz