"Пахтакор" машғулотларни давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
29 авг 2016, 11:16
Айни кунларда "Пахтакор" иккинчи давранинг қолган ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.

25 августдан яна машғулотларга старт берилди. Футболчилар ёшлар жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қўл остида шуғулланишмоқда. 6 нафар футболчи терма жамоага жалб этилган. Қолган ўйинчилар эса "Металлург" билан 9 сентябрь куни ўтадиган 21-тур учрашувига тайёргарлик кўришда давом этишяпти.

Асосан ёшлардан иборат жамоа шанба куни "Машъал"га қарши назорат баҳсида майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›