
Бугунги машғулот "Ёшлик" стадионида тренажёр залида ўтказилди. Эртага эса иккига бўлинган ҳолда учрашув ўтказилади. Шу билан биринчи йиғин якунига етади. Янги йилдаги тайёргарлик режасига келадиган бўлсак, 2-14 январь кунлари Тошкентда йиғин давом эттирилади. 15-30 январь кунлари БААнинг Шаржа амирлигида, 5-19 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғинлар ўтказиш кўзда тутилган.