"Пахтакор": Футболчилар қисқа таътилга чиқишди
10 июл 2013 04:28
Янгиликлар
"Пахтакор": Футболчилар қисқа таътилга чиқишди
"Гулистон" билан учрашувдан кейин асосий таркиб аъзолари 14 июлгача таътилга чиқишди.
Шу санада эса мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик жараёни Қибрайда бошлаб юборилади. Ёшлар терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида қатнашган барча футболчилар йиғинда иштирок этади. Жароҳат олган Жамшид Искандеров тез орада сафга қайтади. У иккинчи давра ўйинларидан бошлаб майдонга тушиши мумкин. Жора Оганесян ҳам машғулотларга киришади. Станислав Андреев эса якка тартибда машғулотларга киришган. Унинг сафга қайтиши сентябрь ойи бошларига мўлжалланган.
Тайёргарлик даврида "Пахтакор" 2 назорат беллашувида майдонга тушади. Уларда "Нефтчи" ва "Динамо" бизга рақиб бўлади. Ўйинлар санаси ва бошланиш вақти, таркибдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар