"Пахтакор" Дохага етиб борди

Narzulla Saydullayev
20 апр 2019
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Қатар пойтахтига етиб борди.

22 апрель куни "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигаси 4-тури доирасида Дохада "Ал Садд" клуби меҳмони бўлади. Бироз олдин "шерлар" ўтирган чартер рейс Доха шаҳрига бориб қўнди. Эртага ўйинолди тадбирлар ва расмий машғулот бўлиб ўтади.

Сайтимиз мухбири Шаҳбоз Беғамов ҳам Қатарга етиб борди. "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви championat.asia сайтида имкон қадар батафсил ёритиб борилади. 




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia