"Пахтакор" 2 асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Tolibjon Qosimov
16 дек 2022, 11:10
Ўзбек клублари янги мавсум олдидан таркибни шакллантириш жараёнини давом эттиришмоқда.

2-декабрь куни "Эшитдик-да" рукни орқали "Навбаҳор" жамоаси "Пахтакор" ҳимоячиси Достон Турсуновга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Пахтакор" футболчисини ўз сафида кўрмоқчи

"Пахтакор" жамоаси икки асосий ҳимоячиси Достон Турсунов ҳамда Ҳожиакбар Алижоновлар билан шартномани узайтирди. Турсунов билан келишув 1 йилга, Алижонов билан эса 2 йилга узайтирилган.

Маълумот учун, ўтган мавсум Достон Суперлигада 7та ўйинда майдонга тушган бўлса, Ҳожиакбар 22та баҳсда иштирок этди ва 3та гол уриб, 4та голли пас берган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›