UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   0 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  7 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0

Павел Смоляченко: “Исмоиловнинг машғулотлари қизиқарли ўтмоқда” Янгиликлар

Павел Смоляченко: “Исмоиловнинг машғулотлари қизиқарли ўтмоқда”

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришга интилаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси айни дамда ўз қароргоҳида шуғулланмоқда.
Таркибда ўзгаришлар кузатилмоқда. Жамоанинг иқтидорли футболчиси Павел Смоляченко тайёргарлик ва таркибда рўй бераётган ўзгаришлар хусусида “СА”га интервью берди.

- Паша, жамоангиз Тошкентда йиғинни якунлаб, яна ўз қароргоҳига қайтиб келди. Аввало пойтахтда ўтган ўйинлар ва машғулотлар тўғрисида фикрларингизни билмоқчи эдик?
- Бўлажак мавсумга тайёргарлик юқори суратда ўтмоқда дейиш мумкин. Клубда бош мураббий алмаштирилгач, машғулотларда ҳам катта ўзгаришлар кузатилди. Чунки аввалги мураббий асосан жисмоний тайёргарлик устида иш олиб борарди. Мурод ака Исмоилов эса машғулот чоғида жисмоний тайёргарлик имкониятимизни ошириш учун тўп билан ишлаган холда, юкламалар бермоқда. Бу биз футболчиларга жуда қизиқарли ўтмоқда. Тошкентда бир нечта синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Афсуски ижобий натижалар бўлмади. Бу ўйинларда мураббий аралаш таркибни туширди. Чунки бу каби учрашувларда натижадан ҳам кўпроқ, янги ўйинчиларнинг қандай имкониятга эга эканлигини билиш биринчи ўринда туради. Муҳими чемпионатда ютқазмасак бўлгани.

- Таркибдаги келди-кетдилар ҳамон давом этмоқда. Нима деб ўйлайсиз янгилар “Нефтчи”ни кучайтира оладими?
- Менимча, ҳа. Чунки мураббий ёмон футболчини таклиф этмайди. Янги келиб қўшилганлардан Александр Оника ва туркманистонлик футболчи менда илиқ таассурот қолдирди. Айниқас Ониканинг тажрибаси катта эканлиги билиниб турибди. Бу футболчи Молдавия терма жамоасида ҳам бежизга ўйнамайди.

- Кетганларнинг ўрнини бу футболчилар муносиб равишда тўлдира олади деб ўйлайсизми?
- Йўқ, “Нефтчи” билан хайрлашган ўйинчиларни кучли деб ҳисоблайман. Балки янги келганлар улардан ҳам зўр ўйин намойиш этишар. Буни вақт кўрсатади. Барибир янги ўйинчига жамоага киришиб кетиши учун маълум бир вақт керак бўлади.

- Эртадан Фарғонада Ҳоким Кубоги турнири старт олади. Бу мусобақа жамоанинг мавсумга тайёргарлиги учун қанчалик фойдали бўлади?
- Ҳоким Кубоги турнири ҳар йили ўтказилиб келади. Афсуски бу йил “Андижон” ва “Навбаҳор” иккинчи таркиби билан келар экан. Бизнинг жамоа эса иккита таркиб билан ўйнайди. Ўйлайманки мусобақа ҳар бир жамоа учун фойдали бўлади. Чемпионат олдидан кўпроқ ўйин амалиёти зарур. Лекин Фарғонада ҳозир қор катта. Ҳайронман, қор қопланган майдонда ўйинлар қандай кечар экан...

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика