UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

ЎзПФЛ “Бухоро” футбол клуби раҳбариятининг алмашинуви бўйича суриштирув бошлади Янгиликлар

ЎзПФЛ “Бухоро” футбол клуби раҳбариятининг алмашинуви бўйича суриштирув бошлади

Теглар :  БухороЎзПФЛ
Маълум бўлишича, 5 июнь куни Coca Cola Суперлига иштирокчиси бўлган “Бухоро” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган ҳамда амалдаги директор Жамшид Ботиров ишдан олинган.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан вакил иштирок этган йиғилишда Алишер Рустамов “Бухоро” футбол клубининг янги директори сифатида таништирилган. Ҳисоб бўйича бу Алишер Рустамовнинг учинчи бор клубга директор бўлиб келишидир.

Мусобақаларни ўтказиш регламентининг 6.15 бандига кўра, бирор клуб раҳбариятида ўзгариш юз берса, бу ҳақда ЎзПФЛ уч кун ичида ёзма равишда хабардор қилиниши лозим. Карантин давридан кейин қайтаётган футбол мавсуми арафасида ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб бир қатор масалаларни қайта кўриб чиқишга, айримларини ўзгартиришга мажбур. Мана шундай вақтда “Бухоро” футбол клуби раҳбариятидаги ноаниқликлар ЎзПФЛ ишини қийинлаштиради. Сабаби, ташкилот на расман огоҳлантирилди ва на янги директор тайинлови расман протоколлаштирилди. ЎзПФЛ уч кундан буён йиғилиш протоколини қўлга кирита олмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ 13 та профессионал футбол клубларнинг устав фондидаги хўжалик жамиятлари ва ҳокимиятларнинг улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилгандан сўнг Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан сотилиши белгиланган. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида ЎзПФЛ ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамкорликда ушбу 13 та футбол клуби фаолиятини атрофлича ўрганиб чиқиляпти. Улар орасида “Бухоро” футбол клуби ҳам бор бўлиб, айни вақтда унинг активлари агентликка ўтказилаётгани сир эмас. Айни вақтда “Бухоро” футбол клубининг Бухоро шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган 20 фоизлик улушни, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли бўлган 80 фоизлик улушни агентликка ўтказиш ишлари олиб бориляпти.

“Бухоро ПФК” МЧЖ Уставининг 15.2-бандига мувофиқ футбол клуби директори Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгиланган.

Мана энди савол туғилади. “Бухоро” футбол клубининг янги директори қайси асосга кўра лавозимига тайинланди? Лавозимга тайинлаш жараёнидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи хабардор этилдими ёки иштироки таъминландими?

Директорни тайинлашни расмийлаштириш билан боғлиқ тегишли хужжатлар ЎзПФЛга ўз вақтида тақдим этилмагани “Бухоро” футбол клубининг янги директори қайси асосга кўра лавозимга тайинланганини аниқлаштириш заруриятини вужудга келтирмоқда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика