UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  2 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  4 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  98 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

ЎзПФЛ “Бухоро” футбол клуби раҳбариятининг алмашинуви бўйича суриштирув бошлади Янгиликлар

ЎзПФЛ “Бухоро” футбол клуби раҳбариятининг алмашинуви бўйича суриштирув бошлади

Теглар :  БухороЎзПФЛ
Маълум бўлишича, 5 июнь куни Coca Cola Суперлига иштирокчиси бўлган “Бухоро” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган ҳамда амалдаги директор Жамшид Ботиров ишдан олинган.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан вакил иштирок этган йиғилишда Алишер Рустамов “Бухоро” футбол клубининг янги директори сифатида таништирилган. Ҳисоб бўйича бу Алишер Рустамовнинг учинчи бор клубга директор бўлиб келишидир.

Мусобақаларни ўтказиш регламентининг 6.15 бандига кўра, бирор клуб раҳбариятида ўзгариш юз берса, бу ҳақда ЎзПФЛ уч кун ичида ёзма равишда хабардор қилиниши лозим. Карантин давридан кейин қайтаётган футбол мавсуми арафасида ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб бир қатор масалаларни қайта кўриб чиқишга, айримларини ўзгартиришга мажбур. Мана шундай вақтда “Бухоро” футбол клуби раҳбариятидаги ноаниқликлар ЎзПФЛ ишини қийинлаштиради. Сабаби, ташкилот на расман огоҳлантирилди ва на янги директор тайинлови расман протоколлаштирилди. ЎзПФЛ уч кундан буён йиғилиш протоколини қўлга кирита олмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ 13 та профессионал футбол клубларнинг устав фондидаги хўжалик жамиятлари ва ҳокимиятларнинг улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилгандан сўнг Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан сотилиши белгиланган. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида ЎзПФЛ ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамкорликда ушбу 13 та футбол клуби фаолиятини атрофлича ўрганиб чиқиляпти. Улар орасида “Бухоро” футбол клуби ҳам бор бўлиб, айни вақтда унинг активлари агентликка ўтказилаётгани сир эмас. Айни вақтда “Бухоро” футбол клубининг Бухоро шаҳар ҳокимлигига тегишли бўлган 20 фоизлик улушни, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига тегишли бўлган 80 фоизлик улушни агентликка ўтказиш ишлари олиб бориляпти.

“Бухоро ПФК” МЧЖ Уставининг 15.2-бандига мувофиқ футбол клуби директори Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгиланган.

Мана энди савол туғилади. “Бухоро” футбол клубининг янги директори қайси асосга кўра лавозимига тайинланди? Лавозимга тайинлаш жараёнидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи хабардор этилдими ёки иштироки таъминландими?

Директорни тайинлашни расмийлаштириш билан боғлиқ тегишли хужжатлар ЎзПФЛга ўз вақтида тақдим этилмагани “Бухоро” футбол клубининг янги директори қайси асосга кўра лавозимга тайинланганини аниқлаштириш заруриятини вужудга келтирмоқда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика