Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ учрашувини бошқариб боришади

Sherzod Nurmatov
10 апр 2022
ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур учрашувларида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам ишлайдиган бўлди.

Хусусан, "A" гуруҳидан ўрин олган "Шаржа" – "Истиқлол" баҳсида бош ҳакам вазифаси Азиз Асимовга ишониб топширилган, унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. Ильгиз Танташев эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради. 

Учрашув Тошкент вақти билан 11 апрелдан 12 апрелга ўтар кечаси 01:15 да старт олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати