UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Эдин Жеко: "Фаолиятимни тугатмоқчи эмасман"   0 09:50Россия ТЖ ярим ҳимоячиси: “ОФКга ўтганимиз маъқул”  0 09:35Бугун бўлиб ўтадиган эътиборга молик ўртоқлик ўйинлари  0 09:20Ўртоқлик ўйинлари. “Ньюкасл Юнайтед” “Ал Ҳилол”ни тор-мор этди, “Арсенал” “Лион”ни аяб ўтирмади, “Астон Вилла”да жанговар дуранг, Шукуров қатнашган баҳсда жамоаси ғалаба қозонди  0 09:05ЖЧ-2022. Нидерландияга қарши баҳс олдидан Аргентина ТЖнинг 2 асосий футболчиси сафга қайтди  4 08:50Роналду: “Ташқи кучлар Португалияни синдира олмайди”  6 08:35Тайсон Фьюри: “Руни билан спарринг тушамиз деган умиддаман”  0 08:20Анчелотти: “Роналду ва Ибрагимовичнинг даври ўтмоқда, Месси ҳамда Бензема эса …”  2 08:05Фред: “Мессининг кўз ёшларини кўрмоқчиман”  18 07:45⚡️ ЖЧ-2022. Бугун старт оладиган чорак финал тақвими билан танишинг  7 00:50Луис Энрике: "Ғояларимга ишонганлари учун футболчиларимга раҳмат"  11 00:20ПСЖ президенти Мессининг клубда қолишига шубҳа қилмаяпти  0 23:55Патрис Эвра: "Франция Англияни янчиб ташлайди"  8 23:33"Насаф" клуби йиғинларни бошлади  11 23:10Магуайр МЮдаги омадсиз мавсуми ҳақида: "Фақатгина Месси ва Роналдунинг фаолиятида пасайишлар бўлмаган"  5

Ўзбекистонлик футболчиларнинг ўртоқлик ўйинларидаги хатти-ҳаракатлари неча баллга лойиқ? Янгиликлар

Ўзбекистонлик футболчиларнинг ўртоқлик ўйинларидаги хатти-ҳаракатлари неча баллга лойиқ?

Теглар :  Ўзбекистон
ФИФА кунларидан фойдаланиб, Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бўлажак мундиал иштирокчиларига қарши саф тортган азаматларнинг муносиб қаршилик кўрсатганини гувоҳи бўлдингиз. Шу орқали, жамоа қай жабҳада ўсишга эришдию, қай жабҳада оқсаётганини ўзингиз учун таҳлил қилиб олгандирсиз. Биз ҳам иккала ўйинни кузатган ҳолда майдонда ҳаракат қилган футболчиларнинг ўйинини 10 баллик тизимда баҳоладик. Таркибга жалб қилинган 23 нафар футболчидан фақатгина захира дарвозабонлари ҳамда Ислом Қобилов майдонга туширилмади ("Локомотив" ҳимоячиси Осиё кубоги-2023 саралаш босқичида ҳам йиғинга жалб қилинган ва майдонга туширилмаганди). 

 

12. Ўткир Юсупов — 6

Сўнгги пайтларда терма жамоамиз дарвозасининг асосий қўрбошисига айланган Юсупов иккала ўртоқлик учрашувини ҳам тўлақонли тарзда ўтказди. Камерунга қарши баҳсда дарвоза тўрларининг калтакланишига йўл қўймаган "Навбаҳор" посбони иккинчи учрашув учун ҳам 90 дақиқалик куч билан майдонга тушди, бироқ қўшимча дақиқалар учун аталаган маҳоратини меҳмонхонада қолдириб келгандек кўринди. Коста-Риканинг дастлабки голини урилишида Юсупов тўпни ушлаб олиши мумкин эди, бироқ қайсар тўп "Бўғирсоқ" эртагининг қаҳрамони сингари ундан қочиб кетди ва бизникилар учун драмага айланган яшил майдондаги саҳна асарининг бошланишига туртки бўлди. Умуман олганда, 12-рақамли посбоннинг хатти-ҳаракатлари ёмон таассурот қолдирмади.


5. Рустам Ашурматов — 6.5

Ашурматов дастлабки ўйинда бир соат мобайнида майдонда жавлон урган бўлса-да, яккакурашларда мардонавор ўйин намойиш эта олди. Айниқса, оёқдан кўра бош билан ўйнаш керак бўлган нуқтада фаол ҳаракат қилди. Бироқ жароҳат уни майдонни тарк этишга мажбур қилди. "Навбаҳор" ҳимоячисининг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.

23. Ҳусниддин Алиқулов — 7

Алиқулов "Насаф" сафида Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг энг яхши ҳимоячилари қаторидан ўрин олганди. Ўртоқлик баҳсларининг иккинчиси биз учун қон босимини туширадиган ҳапдори ичишга мажбур қилган бўлса-да, Алиқулов айнан мана шу баҳсда ҳимоядаги етакчиликни қўлга олди. Қолаверса, стандарт ҳужумларда ҳам етакчи "Airways" ролини бажара олди. Коста-Риканинг иккинчи голини урган Уостонни қўриқлашда масъул бўлган футболчи ўша вазиятда ҳам қарсак чаладиган ҳаракат амалга оширганида, бундан-да юқорироқ баҳога лойиқ кўрилиши мумкин эди.


15. Умар Эшмуродов — 6

"Насаф"даги ҳамкасби билан марказий ҳимоя қўрғони мудофаачисига айланган Эшмуродов Алиқулов сингари ёрқин таассурот қолдирмаган бўлса-да, ҳимоядаги баъзи вазиятларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатди. Иккинчи қаватлардаги курашларда ҳимоячида бироз оқсаш сезилди. Жумладан, Коста-Риканинг дастлабки тўпи киритилиши иккинчи қаватда Эшмуродовнинг тўп учун курашдаги мағлубиятидан кейин юзага келди.

18. Абдулла Абдуллаев — 5.5

АГМК таянч ярим ҳимоячиси терма жамоада марказий ҳимоячи вазифасини ўтамоқда. Дастлабки ўйинда жароҳат олган Ашурматовнинг ўрнига майдонга тушган Абдуллаев пасларда, ҳужумларни бартараф этишда тартиблироқ ҳаракат қилди.


4. Фаррух Сайфиев — 6

Катанец Кореяга сафарига уч нафар чап қанот ҳимоячисини олиб борди. Ўйлашимча, улар орасида "Пахтакор"нинг тажрибага бойроқ мудофаа вакили фаолроқ ҳаракат қилди. Қанотдан аниқ узатмалар ижро этиши билан ном қозонган футболчи иккала ўйинда ҳам олдинга ўтишдан кўра кўпроқ ҳимояга ёрдам беришига қарамай, самарали ҳаракат қилди. Бироқ биз учун драмага айланган ўйиндаги охирги гол юзага келишида унинг ўйин қоидасини бузиши ҳамда қизиққонлиги сабабли ҳакамдан сариқ рангдаги эсдалик қоғози билан тақдирланиши сабаб бўлди.

13. Шерзод Насруллаев — 5.5

"Аждарлар"нинг тезкор ва ёш "қаноти" Коста-Рикага қарши баҳсда ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Паслар беришда бироз шошмашошарликка йўл қўйганини айтмаса, ўз позицияси учун муносиб рақобатчи бўла олади.


6. Иброҳимҳалил Йўлдошев — 5

Санкциялар остидаги мамлакат чемпионатини "портлатаётган" футболчимиз кечаги баҳсда захира ҳаками билан оёққа тақиладиган ҳимоя воситасини талашганию, бутсасининг ипини боғламасдан майдонга тушгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилгани билан ёдда қолди. Гувоҳи бўлган бўлсангиз, Йўлдошевнинг кўпгина пасларида ноаниқликлар кузатилди. Эҳтимол, у ярим ҳимоя позициясида ўзини ноқулай ҳис қилгандир.

3. Ҳожиакбар Алижонов — 6.5

Ўз позицияси бўйича таркибга жалб этилганлар орасида ягона бўлган "Пахтакор" вакили хатти-ҳаркатлари билан уялтириб қўймади. Айниқса, дастлабки баҳсда ҳимоя ва ҳужумларни ташкил этишда самарали ҳаракат қилди.

7. Отабек Шукуров — 7

Шукуровга Туркияда бежизга Пирло асосий таркибда ишонч билдирмаяпти. Терма жамоада ҳам Шомуродовга яқин ҳаракат қилган марказий ярим ҳимоячи фаоллик билан бир қаторда кучли зарбалари ҳамда ўткир паслари билан ёдда қолди. Ўйин охирларида толиқиш туфайли марказий зонанинг сустлашганини айтмаганда, Шукуровда ҳам лидерлик қобилияти ривожланмоқда.

9. Одил Ҳамробеков — 7

Асосий таянч ярим ҳимоячиси вазифасида рақиб ҳужумларини бузишда иштирок этадиган Ҳамробеков икки ўйинда ўз ҳисобига иккита ассист қайд этди. Унинг кўпгина узатмаларини Playstation жойстикидаги учбурчак белгили кнопкани босгандаги ҳаракатларни кўриш мумкин. "Пахтакор" футболчиси бир вақтлар ушбу рақамда тўп тепган исмдошининг ўрнида муносиб ҳаракат қилмоқда.

17. Сардор Собирхўжаев — 6.5

Собирхўжаев нафақат клубда, балки термада ҳам Ҳамробеков билан яхши тандем ҳосил қила олди. Собирхўжаев тезкор қарши ҳужумларни бошлашда қолган шерикларидан яхшироқ таассурот қолдирди менинг назаримда.

20. Акмал Мозговой — 5.5

"Насаф" футболчиси Коста-Рикага қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида янги куч сифатида ярим ҳимоя чизиғини тўлдириши керак эди. Гарчанд футболчи сезиларли хатога йўл қўймаган кўринса-да, бўшлиқларни вақтида тўлдира олмади. ўйин сўнгида рақиб жамоа марказда ҳам устунликка эга бўлди.


22. Ойбек Бозоров — 6

Бозоров биринчи ўртоқлик учрашувида кафтларни пешонага қўядиган ўйин намойиш этганди. Сабаби оддий эди — бўйдор ва жисмонан бақувват Камерун футболчилари "Насаф" аъзосига ҳеч қандай имконият бермаганди. Бироқ Коста-Рикага қарши захирадан буткул бошқа Бозоров майдонга тушиб келди. Қанот ярим ҳимоячисига Лотин Америкаси вакиллари бир неча бор эмаклаб ҳам ета олмади. 

8. Ҳожимат Эркинов — 6

23 ёшгача бўлган Осиё кубоги қаҳрамонларидан бири асосий терма жамоадаги ўрнини ҳам аста-секин топиб бормоқда. "Торпедо" футболчиси Камерунга қарши баҳсда ҳисобни очди, қолаверса, ўнг қанотда чапдагига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилди. Бироқ сўнгги узатмалар ва тўп учун курашларда камчиликлар кўзга ташланди. Иккала ўйинни ҳам асосий таркибда бошлаган ёш футболчининг шижоати ҳали юксалишда давом этади, деб ўйлайман. 

11. Остон Ўрунов — 6.5

Бўйдоқлик билан хайрлашаётган "куёв бола" Камерунга қарши баҳсда никоҳ тўйига совға ҳадя этди. Хориждаги фаолияти кардиограмма чизиқлари сингари давом этаётган ярим ҳимоячининг техникаси яхши ҳолатда, бироқ тезлик борасида бироз тер тўкиши талаб этилади.

19. Азиз Турғунбоев — 5.5 

"Пахтакор" футболчиси ҳам қанотларда ўз фаоллигини кўрсатишга уринди, аммо унинг ўйинида унчалик кўзга ташланмади. Ярим ҳимоячи бурчак зарбаларини ижро этишда қатнашди, ҳужумларда бўш зонага очилишга уринди, аммо рақиб футболчилари уни муносиб қўриқлай олди. Турғунбоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетмаганида, Шомуродовнинг пасини голга айлантириши ҳам мумкин эди.

10. Шаҳбоз Умаров — 4

Катанец эҳтимол, Қозоғистон чемпионатини кузатар. Балки луғатдаги легионер сўзини яхши кўрар. Бироқ Шарқий Европанинг бир четидаю, ўзимизнинг Суперлигада кўзини юмиб ҳам гол ураётган футболчилар қолиб, янги номга мурожаат қилган словениялик мураббийнинг танлови тўғри бўлмади. Тўғри, Умаров соф ҳужумчи эмас, асосан, ярим ҳимояда ҳаракат қилади. Бироқ Жалолиддиновга тегишли рақам остида майдонга тушган футболчининг на пасларида, на тўп учун курашларида фойдали ҳаракат кўзга ташланди. Ҳар ҳолда, Умаровга қўшни чемпионатдаги фаолиятида омад тилайман. Эҳтимол, келгусида термадаги ўйини билан ҳозирги айтган фикрларимизни пучга чиқарар. Аммо ҳозирги ҳолатида у терма жамоа даражасида эмаслиги кўриниб қолди.

14. Элдор Шомуродов — 7

Бу футболчи учун тавсиф ёзиш ҳам ғалати. Тўғри, у Левандовски ёди Холанд эмас, бироқ терма жамоа сафида жорий йил гол уриш бўйича юқоридаги номлардан илгарида турибди. Шомуродовнинг ҳаракатларидан унинг ўйинга чанқоқ эканлиги сезилди, баъзи вазиятларда эса етарлича амалиётга эга бўлмаётгани кўзга ташланди. Клубдаги захира ўйинчиси ҳолида ҳам терма жамоа етакчисига айланган "Рома" ҳужумчиси икки ўйинда гол ва голли пасдан ташқари жуда кўплаб ҳужумлар ташкиллаштиришда иштирок этди. Аммо унинг иккала таймнинг иккинчи бўлимида "йўқолиб қолаётгани"нинг гувоҳи бўлдик, яъни футболчида бироз толиқиш аломатлари пайдо бўлди. Бу эса 90 дақиқадан кўпроқ вақт давомида ўйин тақдири ҳал бўладиган лаҳзаларда қўшимча ҳужумчи эҳтиёжига сабаб бўлади.

21. Игорь Сергеев — 5.5

Айнан термамизнинг иккинчи рақамли ҳужумчиси клуб сафида гол уриш планини тўлдираётган бўлса-да, миллий либосда унчалик кўп дақиқаларга эга бўлмаяпти. Албатта, мураббийнинг бир ҳужумчига мослашган тактикаси бўйича "Тобол" олд қанот ўйинчиси ўз навбатини кутишга мажбур. Иккала ўйинда ҳам захирадан майдонга тушган Сергеев ҳужумдан кўра ҳимояга ёрдам бериш орқали кўпроқ фойда келтирди.

Албатта, бу шахсий танлов, сизнинг ушбу фикрга қўшилмасликка ҳаққингиз бор. Сиз ҳам футболчиларга берган ўз баҳонгизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

+10   
28 сен 19:37:34
VafoqulJumaqulov
Bobur Abdixoliqovga, A. G‘anievga ham imkon berib ko‘rish kerak. F. Sayfiev. I. Sergiev, A. Abdullaev, I. Qobulovlarga javob berish kerak.
+8   
28 сен 19:19:17
HAVASKOR JURNALIST
Hammani qiziqtirgan savol: SAYFIYEV qaysi karomati uchun bu balga loyiq ko'rildi?! Aslida 2 bal ham ko'p unga!
+6   
28 сен 21:13:01
Osiyo1
Men uchun yaxshi o'yin ko'rsatganlar shomurodov,Oston urunov,Otabek shukurov,Rustam ashurmatov,Hojiakbar alijonov Odil hamrabekov.
Sergeyev,Xusniddin,Sayfievni,Umarovni yo'qotish kerak
+6   
28 сен 19:36:30
VafoqulJumaqulov
Bobur Abdixoliqovga, A. G‘anievga ham imkon berib ko‘rish kerak. F. Sayfiev. I. Sergiev, A. Abdullaev, I. Qobulovlarga javob berish kerak.
+5   
28 сен 21:21:09
Osiyo1
O'tkir yusupovni gapiryotganlarga javobim ko'zi ko'r muhlislar bo'lsa kerak.Birinchi golda Sayfi xato qildi.Ikkinchi golda Xusni xato qildi.Hujumchi jarimadan bosh bilan ursa darvozabon emas himoyachilar aybi
+5   
28 сен 19:17:53
Black Dragons
Jujaxuroz Sayfiyev , Sergiyev , Sh. Umarov terma jamoaga umuman kerak emas , Sh. Norxonov , B .Abduxoliqov , J.Iskanderov , A. G'aniyev larga ham imkon berib ko'rish kerak janob Katanes.
+3   
28 сен 21:36:03
Miliarder
Набижон Темиров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Турғунбоев деганини Навбахорга қайтариб беринглар,ноль футболист экан.
Uni boshiga uradimi navbahor))) yuraversin sevimli jamoasida
+3   
28 сен 21:32:18
Набижон Темиров
Турғунбоев деганини Навбахорга қайтариб беринглар,ноль футболист экан.
+3   
28 сен 21:31:11
Miliarder
Sayfiyevga 8 ball qoʻymabsilarda
+3   
28 сен 19:24:12
Forever Manchester United
Qani Hurmatli expertlar davrani sizlarga berdik kim nechi bahoga loyiq aytinglarchi
+3   
28 сен 19:13:54
bahodir__98
Men ucun eng yaxwi oyin korsatkanla Aliqulov,hamrobekov,shukurov,shomurodov,alijonov
+2   
29 сен 07:02:06
Алёш ака
Иккинчи голдадаям йуқ жойдан штраф оберди бизга Сайпиев
+2   
28 сен 21:14:41
Osiyo1
bahodir__98 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men ucun eng yaxwi oyin korsatkanla Aliqulov,hamrobekov,shukurov,shomurodov,alijonov
Faqat aliqulovni qo'shmang shuni deb mag'lub buldik
+2   
28 сен 20:41:52
Бахтийор Ашуров
Термага кимларни чақиришни мураббийни ўзи билади. Тинч қўйинглар Катанецни. Ёки ниятингиз буни ҳам, остига сув қуйишми?
+2   
28 сен 19:41:45
Озодбек 33-88
Кайпиевга бизни бахомиз ---6
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика