

Александр Мочинов қўли остидаги жамоа 16–21 апрель кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида жам бўлади. Йиғин доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси 18 ва 20 апрель кунлари сербиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Навбатдаги йиғин Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик режасидан ўрин олган. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.



