Ўзбекистон U-20 Таиланд ва Индонезияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Alisher
20 янв 2024, 22:32
Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жорий йил U-20 Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этади.

Олдинда турган мусобақаларга режа асосида тайёргарлик кўриш мақсадида бугун жамоа Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришишди. 

25 январдан бошлаб йиғиннинг иккинчи қисми Индонезиянинг Жакарта шаҳрида давом эттирилади. Ўзбекистон U-20 Таиланд ва Индонезияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши режалаштирилган. 

28 январь

Таиланд —  Ўзбекистон

30 январь

Индонезия —  Ўзбекистон

Маълумот ўрнида, айни кунларда терма жамоага номзод бир қатор футболчилар ўз клублари сафида янги мавсумга тайёргарлик кўраётганлиги сабабли мураббийлар штаби янги футболчиларни кўрикдан ўтказишни мақсад қилишган.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати