Ўзбекистон U-18 терма жамоаси октябрда Франция, Бельгия ва Шотландияга қарши ўйнайди

Narzulla Saydullayev
26 авг 2018, 19:07
Ўзбекистон футбол ассоциацияси турли ёшдаги терма жамоалар учун бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик олиб бориш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришда давом этади.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг U-21 ва U-14 терма жамоалари Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашади.
 
Ушбу мусобақада Ўзбекистон Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
 
Халқаро мусобақа
Малага, Испания

 
10 октябрь Франция U-18 – Ўзбекистон U-18
 
13 октябрь Ўзбекистон U-18 – Бельгия U-18
 
15 октябрь Ўзбекистон U-18 – Шотландия U-18


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›