

Фарғоналиклар асосий эътиборни тажрибали ижрочилар билан бирга ёш ва истиқболли футболчиларни жалб этишга ҳам қаратган.
Навбатдаги янги футболчи — Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори Мўминхон Баҳодирхонов бўлди. У янги мавсумда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилади.
Қайд этиш жоизки, бунгача клуб Нурбек Сарсенбаев, Азизбек Еримбетов ва Иброҳим Шокиров билан таркибни тўлдирган эди.



