UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  28 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  10 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкент шаҳридаги йиғинини якунлади.
Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини якунлади. 22 июль куни машғулотларга киришган Ўзбекистон ўсмирлари йиғин давомида учта назорат учрашувида майдонга тушишди. Нуралиев шогирдлари дастлаб 24 июль куни «Пахтакор» ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 26 ҳамда 28 июль кунлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси яна иккита назорат учрашувини ўтказишди.

26 июль куни Ўзбекистон ўсмирлари Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши майдонга тушишди ҳамда Аббосбек Неъматиллевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 28 июль куни эса, Нуралиев шогирдлари Тошкентнинг бошқа бир жамоаси - «Локомотив» клуби ёшларига қарши майдонга тушиб, йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ўйин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг йиғин Тошкент йиғини давомидаги сўнгги назорат учрашуви бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади. Мазкур турнирнинг финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни бўлиб ўтади.

Назорат ўйини. Тошкент «ЖАР» стадиони
26 июль.
Ўзбекистон U-17 - «Бунёдкор» (ёшлар) - 1:0
Гол:
А. Неъматиллев

Назорат ўйини. Тошкент, «ЖАР» стадиони.
28 июль.
Ўзбекистон U-17 - «Локомотив» (ёшлар) - 5:0
Голлар:
Х. Шамситдинов (2та) А. Неъматиллаев, С. Сиддиқов, Д. Ҳамдамов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика