UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  67 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  0 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  11 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Халқаро турнирда қатнашиш учун Бишкекка йўл олди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Халқаро турнирда қатнашиш учун Бишкекка йўл олди

Теглар :  Ўзбекистон U-16
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол бўйича турли ёшдаги аёллар ва эркаклар терма жамоаларига ўзлари иштирок этадиган мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Хусусан, аёллар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этувчи Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 16 июлдан 23 июлга қадар Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ташкил этилаётган халқаро турнирида қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун тонгда Илҳом Ханжариев бошчилигидаги терма жамоа аъзолари Қирғизистон пойтахти Бишкекка йўл олди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасига Қирғизистон ва Тожикистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган терма жамоалари ҳамда Қозоғистоннинг U-17 аёллар терма жамоаси рақиблик қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси қуръа натижаларига кўра Осиё чемпионатининг саралаш босқичида Хитой, Иордания, Гуам ҳамда Шри-Ланка терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Саралаш ўйинлари 2018 йил 15 сентябрь кунидан 23 сентябрь кунига қадар Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида бўлиб ўтади.

Бишкекка йўл олган Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасининг таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар:
Полюшкевич Ангелина “Севинч”
Давлатова Азиза “ТерДУ” (Сурхон)

Ҳимоячилар:
Косникова Марина “Бунёдкор”
Қўчқорова Севинч “АГМК”
Турсуналиева Фотима “АГМК”
Зарина Жумаева "Динамо-плюс"

Ярим ҳимоячилар:
Содиқова Парвина “АГМК”
Турсуналиева Зухра “АГМК”
Хотамова Умида “Пахтакор”
Эркинова Камола “Пахтакор”
Баҳромова Азизахон “БЎСМ” (Оққўрғон)
Искандарова Нодира “Сўғдиёна”
Сайдуллаева Уғилой “Севинч”
Маматкаримова Зарина “Металлург”

Ҳужумчилар:
Жўрабаева Диёра “Навбаҳор”
Ораниязова Лейла “ИБЎСМ” (Тошкент вилояти)
Суюнова Ойсора “Локомотив”

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика