UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  22 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  38

Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепган РПЛ вакиллари Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепган РПЛ вакиллари

Улар бу мавсум турли ютуқлари билан ўзларини Россияда намоён этишмоқда.

Қолеверса, улар ҳали жуда ёш ва салоҳиятларини тўлиқ кўрсатиб улгурмаганлар. Бундан ташқари, ҳозирда Россия чемпионатида ҳаракат қилаётган ҳамюртларимиз ҳақида тўхталамиз.


Иброҳимҳалил Йўлдошев "Пари НН"

Таянч зонада тажрибага эга номинал ҳимоячи ўтган мавсум ҳаммани ҳайрон қолдирганди. Ўшанда уни "Спартак"га таклиф қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар тарқаганди, аммо трансфер амалга ошмади. Шундай бўлса-да, Йўлдошевга бўлган қизиқиш сўнмади, балки қишда "қизил-оқлар" бу номзодни яна бир кўриб чиқишар?! Айниқса, у ҳозирда Михаил Галактионов жамоасининг етакчиларидан бири саналади. Йўлдошев чап қанотда ўзини анча эркин ҳис қилиб, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек фаол ўйнамоқда. Унинг ҳисобида 2та гол ва 1та голли узатма мавжуд. Қизиғи, статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, у ҳолда Йўлдошев қатор кўрсаткичлар бўйича етакчилар орасида эмаслигига гувоҳ бўламиз. Аммо умуман олганда ўйини ҳайратланарли. У 21 ёшда РПЛнинг энг истиқболли латералларидан бири саналади. Агар Йўлдошев қарор қабул қилишда ўсишга эришса, яқин орада уни кучлироқ клубда кўришимиз эҳтимоли юқори.


Ҳожимат Эркинов

Чап қанот вингери "Пахтакор"даги яхши мавсумидан сўнг, шу ёз "Торпедо"га ўтди. Аввалига захирадан майдонга тушди, лекин аста-секин асосий таркибдан ўрин эгаллади ва охирги 3 учрашувда тўлиқ иштирок этди. Қизиғи, Эркинов икки бор ўнг қанот вингери позициясида ҳаракатланди ва икки галда ҳам "Торпедо" мағлуб бўлди. Сўнгра Эркинов чап қанотда майдонга тушди ва жамоаси ЦСКАни таслим этди, Эркиновнинг ўзи эса ажойиб ўйин ўтказиб, ўз қанотида Милан Гайчни қийнаб ташлади. Ҳозирча Ҳожимат самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади, лекин унинг техникаси ва тезлиги эътиборга лойиқ. Муҳими Юрий Савичев экспериментларни камайтириб, ҳужумнинг чап қанотини Эркиновга ишониб топширса, футболчимиз қарама-қарши қанотда ўзининг устун жиҳатларини кўрсата олмади.


Остон Урунов

"Спартак" сафига бориб қўшилгач, Остоннинг фаолияти орқага кетишни бошлади. Ҳамюртимиз ўйин амалиётисиз қолиб кетди ва нафақат "Спартак"да, балки "Уфа"да ҳам аввалги ўйинини кўрсатолмай қолди. Эндиликда у "Урал"да фаолиятини қайта жонлантириши зарур. Муҳими уни жамоаси таркибида Виктор Гончаренконинг ўзи истади ва клуб президенти Григорий Ивановни Ўруновни таклиф қилишга кўндирди. Яна бир қизиқ томони ҳар икки сафар Остон ўзи учун одатийроқ нуқта майдон марказида эмас, ҳужумнинг ўнг қанотида ҳаракат қилди. Бу каби ҳолатни ЦСКАга қарши баҳсда кўриш мумкин эди, аммо ўша кунги жароҳат сабаб Остон "Ахмат" билан беллашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, терма жамоамиз сафида Камерунга қарши майдонга тушди ва ҳисобига гол ёздириб қўйди. 


Вагиз Галиулин

Тажрибали футболчи чемпионга айланган "Рубин"да ҳам, Ўзбекистон термасида ҳам ўйнашга улгурган. Ҳозирги кунда эса "Нефтихимик" клуби сардори ва муҳим футболчиларидан бири саналади. 35 ёшли Вагиз майдон марказида ўйинларда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилиб, керак паллаларда ҳимояга ҳам ёрдам бермоқда. Вагизнинг етакчилик қобилиятига буткул шубҳа йўқ. Нисбатан ёш ҳамкасблари унинг жамоа ўйинига таъсири кучли эканлигини таъкидлашади. "Нефтихимик" ҳозирча 9-поғонада боряпти, Галлиулин эса ўша 9 баҳсда 1 та голли узатмани амалга оширди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика