UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  0 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  2 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  1 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  8 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13

Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида 7 факт Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида 7 факт

27 февраль куни Яйпанда ўтказиладиган Ўзбекистон Суперкубоги ҳисоб бўйича тарихда 7-си ҳисобланади.

Шу туфайли эътиборингизга 7 қизиқарли фактни тақдим қиламиз.


1. Энг кўп гол 1999 йилда ўтказилган "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳсида урилган. Ўшанда наманганликлар "шерлар" устидан 4:2 ҳисобида зафар қучган эди.

2. Суперкубок баҳсларида шу пайтга қадар 6 жамоа иштирок этган: "Пахтакор" (4), "Локомотив" (3), "Насаф" (2), "Навбаҳор, "Бунёдкор" ва АГМК.

3. Ўзбекистон Суперкубогини энг кўп қўлга киритган жамоа "Локомотив" бўлса (2 марта), "Пахтакор" унда энг кўп енгилган (3 марта).

4. АГМК Суперкубокда иштирок этиб, унда зафар қучолмаган ягона жамоадир.

5. Суперкубок баҳсида фақат 2 нафар футболчи дублга эришган: Леонид Кошелев, Андрей Акопянц. Темурхўжа Абдухолиқов эса 2 та учрашувда гол уришни уддалаган танҳо футболчи.

6. Яйпандаги ўйин "Насаф" тарихига Суперкубок доирасидаги 3-учрашув сифатида киради. Қизиқарли жиҳати, бу баҳсларнинг барчасида жамоа устози Рўзиқул Бердиев бўлган. 

7. Стадионга энг кўп мухлис йиғган учрашув 2019 йилда ўтказилган. Ўшанда "Локомотив" ва АГМК жамоалари беллашувни томоша қилиш учун "Пахтакор" стадионига 18 171 томошабин ташриф буюрган эди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика