Ўзбекистон Россия билан Олмалиқда ўйнайди
12 май 2017 10:56
Янгиликлар
Ўзбекистон Россия билан Олмалиқда ўйнайди
Ўзбекистон U-21 терма жамоаси шу йилнинг 27 май куни Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Мазкур ўйин дастлаб Тошкентда ўтказиш режалаштирилганди, бироқ ўртоқлик учрашувини Олмалиқ шаҳрида ўтказишга қарор қилинди. Беллашув ОКМК спорт мажмуасида 18:00 да бошланиши кўзда тутилган.
Томонлар келишувига кўра, бўлажак учрашувда ҳар икки жамоанинг 1996–1997 йилларда таваллуд топган (ёки ундан кичик бўлган) футболчилари иштирок этади.
Қайд этиш жоиз, Россиянинг 1996 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат U-16 термаси 2012 йили Европа чемпиони бўлган. Ўша йили Ўзбекистон U-16 Осиё чемпионатида ғолиб бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар