UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Реал" "Атлетик"ни юта оладими? (CA ходимларининг тахминлари)  9 18:58ПСЖ Левандовскини сотиб олиши мумкин  1 18:35Мхитарян навбатдаги мавсумда "Рома"да ўйнамоқчи эмас  1 18:30ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ! Хабибдан кейинги чемпион - Оливейра! Оғир аҳволга тушган бўлсада, иккинчи раундда рақибини нокаут қилди  0 18:15Виллиан "Арсенал"дан кетишни истамоқда  2 17:55АПЛ. "Астон Вилла" билан ўйинда "Кристал Пэлас"дан ажойиб камбэк!  1 17:43Olamsport: Роман Аҳмадалиевга яна "вызов" ташлади, Чарльз Оливейра UFC рекордини ўрнатди ва бошқа хабарлар  0 17:29А Серия. "Наполи" яна ғалабага эришди ва "Ювентус"ни 5-ўринга туширди  25 17:10АПЛ. "Тоттенхэм" - "Вулверхэмптон". Асосий таркиблар маълум!  1 16:41РПЛ. "Уфа" - "Арсенал" учрашуви бошланиши кечикмоқда  5 16:24Шимолий Корея ЖЧ-2022 саралашидан четлатилди  16 16:14Бундеслигада истеъфо  0 15:50"Marca" "Реал" бошқаруви учун асосий номзод номини маълум қилди  14 15:20"Оқ-тепа" - "Динамо" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:04ОФК кубоги. "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  9

Африка жамоалари билан олтинчи тўқнашув Янгиликлар

Африка жамоалари билан олтинчи тўқнашув

Хабарингиз бор, бугун Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманганда Ганага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Умуман олганда Африка қитъаси вакилларига қарши тўп тепиш биз учун янгилик ҳисобланмайди. Қайси маънода айтяпман, бундай жамоа билан футболчиларимиз илк бор ўйнаётгани йўқ. Бироз бўлсада кўникма шаклланган, дея оламиз. Дейлик бунга қадар тўрт маротаба "қора қитъа" терма жамоалари бизни синовдан ўтказиб кўришган. Африка терма жамоалари билан умумий статистикамиз қуйидагича кўринишга эга. 5та ўйин. (Нигерия 2:3, 0:1. Буркина-Фасо 1:0, Сенегал 1:1, Марокаш 0:2). Мазкур баҳсларда 3 мағлубият, 1 дуранг, 1та ғалаба  қайд этилган.  Тўплар нисбати: 4-6.

Қуйида эса бу ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.

 1994 йилги Осиё ўйинларидан сўнг яна катта саҳнага қайтган терма жамоамиз 1995 йилнинг кузида ОФК вакилларининг ёрдами билан ўша вақтда урфга айланган Афро-Осиё миллатлар кубогида Осиё қитъаси номидан иштирок этади. Кичик турнирда Нигерия терма жамоасига қарши иккита ўйин бўлиб ўтган эди. Акрамовдан сўнг постни қабул қилиб олган Александ Иванков яхши жамоа туза олганди, дейишимиз мумкин.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бир йил олдигига қараганда нисбатан катта ўзгаришларга қўл урилганди. Дарвозага чизиғига Юрий Шейкин эмас балки, Олег Беляков ва ёш Павел Бугало таклиф этилди. Бугалонинг терма либосидаги биринчи ўйини шу йилларга тўғри келган. Шунингдек Дилмурод Назаров, Акмал Ҳошимов, Андрей Захаров кабилар термадан таклиф олганди. Африка футболидан бехабар бўлган жамоамизни қандай услубда ўйнаши кўпчиликни қизиқтирарди.

Илк учрашув "Пахтакор" стадионида ўтказилган ва унда жамоамиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.  Голларга Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров муаллифлик қилишган. Айниқса Қосимовнинг жарима зарбасидан киритган голи стадионни ларзага келтирганди. 


Афро-Осиё кубоги.

Ўзбекистон - Нигерия 2:3

21.10.1995. "Пахтакор" марказий стадиони, 56200 томошабин.

Голлар: Миржалол Қосимов 76, Андрей Фёдров 84 – Самсон Сиасиа 7, Виктор Ипкеба 67, Нванкво Кану 79.

Ўзбекистон: Олег Беляков, Андрей Захаров, Фарҳод Магометов, Андрей Фёдоров, Миржалол Қосимов, Геннадий Денисов (Дилмурод Назаров, 55), Илҳом Шарипов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Равшан Бозоров, 65), Сергей Лебедев (Шуҳрат Мақсудов, 75), Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов

Нигерия: Агу Алой; Эгуавон Августин; Ипае Васиу; Окафор Уче; Уэст Тарибо; Олисе Сандей; Орума Вилсон (Кану Нванку, 60); Адепожу Мутиу; Икпеба Виктор (Ожигве Карибе, 85); Сиасиа Самсон; Амокачи Даниель

Уйда мағлубиятга учраган вакилларимиз Нигерия пойтахти Лагосдаги жавоб учрашувида жуда яхши ҳаракат қилиб ортга кичик 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтади. Якунда "энг яхши дарвозабон" деб иккинчи баҳсда муқаррар голлардан қутқариб қолган ва ўзини кўрсатган Павел Бугало эълон қилинади. Миржалол Қосимов "энг яхши ярим ҳимоячи" деб эътироф этилган эди. 


Афро-Осиё кубоги. Жавоб учрашуви.

Нигерия - Ўзбекистон 1:0

10.11.1995. Лагос. "Сулурере" стадиони, 60000 томошабин.

Бош ҳакам: Сиди Магасса Бекае (Мали)

Гол: Эмануэль Умунике, 82

Нигерия: Алой Агу, Августин Эгуавон, Селестин Бабаяро, Окафор Уче, Окечукву Уче, Финиди Жорж, Адепожу Мутиу (Окоча Августин, 60), Олисе Сандей, Икпеба Виктор, Кану Нванку (Сиасиа Самсон, 60), Амокачи Даниель (Амунике Эмануэль, 46).

Ўзбекистон: Павел Бугуло, Андрей Захаров, Фарҳод Магометов, Улуғбек Рўзимов (Бахтиёр Намозов, 80), Акмал Хошимов, Илҳом Шарипов, Равшан Бозоров, Сергей Лебедев (Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, 42), Азамат Абдураимов, Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов (Дилмурод Назаров, 46).


Африка терма жамоалари билан кейинги тўқнашувимиз орадан 21 йил ўтиб юз берди. Бу сафар барча нарса тубдан ўзгарган эди. Самвел Бабаян мураббийлигидаги терма жамоамиз 2016 йилнинг август ойида Буркина-Фасо терма жамоасини "Пахтакор" стадионида қабул қилишган ва Егор Кримецнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Мазкур ғалаба вакилларимизнинг Африка қитъаси терма жамоаси устидан қозонилган илк ғалабаси эди. 

Ўртоқлик учрашуви.

Ўзбекистон - Буркина-Фасо 1:0

24.08. 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.  4500 томошабин.

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

Гол: Егор Кримец, 40.

Ўзбекистон:  Александр Лобанов, Егор Кримец (Азим Аҳмедов, 46), Анзур Исмоилов (Отабек Шукуров, 66), Станислав Андреев, Азиз Ҳайдаров, Жамшид Искандеров (Саламат Қутибоев, 75), Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 70), Даврон Ҳошимов, Жасур Ҳасанов (Зоҳид Абдуллаев, 46), Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов (Достонбек Ҳамдамов, 74).
Захира: Элдорбек Суюнов, Александр Мерзляков, Руслан Мелзиддинов, Шохруз Норхонов.

Буркина-Фасо:  1.Зонго Айме, 4.Кайенбе Хернан (Арманд Дуедраого, 65), 6.Загре Исмаел, 5.Тапсоба, 2.Якуба Кулибали, 8.Барро Юссуф, 14.Амаду Туре (Сулеймане Сканде, 65), 10.Сибири Саноу (Ҳамид Савадого, 87), 7.Абдул Карим Багуиан, 11.Чейк Ибраҳим (Разак Бенин, 64), 12.Исмоил Лингани (Ҳассими Барри, 49).
Захира: Бубакар Конате, Сулаймане Тапсоба, Фоуссени Беро, Банде, .

Четлатиш: Азиз Ҳайдаров 71

Терма жамоамиз 2018 йилнинг март ойида ФИФА кунлари доирасида Марокашнинг Касабланка шаҳрида икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказган ва бу йиғинларда вакилларимизга ўртоқлик ўйинларида номдор Марокаш ва Сенегал термалари рақиблик қилган эди. Айтиб ўтиш жоиз бу икки жамоа ўша йили Россиядаги мундиалда ҳам иштирок этган, биз улар учун қайсидир маънода спарринг рақиб вазифасини ҳам ўтаганмиз. Қуйида ушбу ўйинларнинг қайдномалари билан танишамиз.

Ўртоқлик учрашуви.

23.03.2018. Касабланка. "Муҳаммад V" стадиони. 2200 томошабин

Сенегал - Ўзбекистон 1:1

Ҳакамлар: Нуриддин Ал-Жаъфарий, Юсуф Мабрук, Мустафо Акеркад, Самир Гуэззаз (Марокаш).

Голлар: Отабек Шукуров 21 пенальти, - 0:1. Мусса Конате 63, - 1:1.

Сенегал: 16.Папе Сейду Ндиайе, 21.Ламин Гассама (18.Исмоила Сарр, 80), 4.Фаллу Диагне, 13.Алфред Ндиайе, 2.Папи Жилабожи, 11.Шейк Ндойе, 24.Ассане Диоусее, 25.Санту Нгом (15.Диафра Сако, 85), 14.Мусса Конате, 19.Бай Умар Ниассе (22.Анри Саве, 66), 27.Папе Суаре (28.Арман Траоре, 75)

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов, Одил Аҳмедов, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров (Икром Алибоев, 68), Сардор Мирзаев (Жалолиддин Машарипов, 58), Элдор Шомуродов (Сардор Рашидов, 85), Темурхўжа Абдухолиқов (Марат Бикмаев, 68).

Захира: Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жавоҳир Сидиқов, Ботирали Эргашев, Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов.


Иккинчи ўртоқлик баҳси Эрве Ренар мураббийлигидаги Марокаш терма жамоасига қарши ўтказилган. Унда ҳамюртларимиз 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрашганди. 

Ўртоқлик учрашуви. 

28.03.2018. Касабланка. "Муҳаммад V" стадиони. 15000 томошабин

Бош ҳакам: Ндиайе Магуэтте (Сенегал)

Марокаш - Ўзбекистон 2:0  

Голлар: Аюб Эл Кааби 3, - 1:0. Маруан Да Коста 43, - 2:0.

Марокаш: 12.Мунир Эл Кажоуи (22.Аҳмад Тагнаоути, 46), 25.Эл Ҳажам Валид (27.Салоҳиддин Эссаиди, 82), 4.Да Коста Маруан, 6.Саисс Ганем (28.Наҳири Муҳаммад, 63), 2.Ашраф Ҳакими, 21.Софьян Амрабат, 11.Файсал Фажр, 18.Амин Харит, 19.Ясин Баммоу (7.Ҳаким Зиеш, 72), 15.Аюб Эл Кааби (23.Волид Азару, 62), 26.Закария Лабяд (9.Софьян Буфаль, 46).

Захира: 23.Оуалид Азару, 24.Бадр Бенун, 8.Карим Эл Аҳмади, 17.Набил Дирар, 16.Нуриддин Амрабат, 10.Юнус Белханда, 14.Муборак Бусуффа, 5.Меҳди Бенатиа, 13.Холид Бутаиб, 20.Азиз Бухаддуз,

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 6.Шерзод Аъзамов, 3.Рустам Ашурматов, 13.Олег Зотеев (4.Акром Комилов, 74), 18.Фозил Мусаев (16.Одилжон Ҳамробеков, 45), 22.Жавоҳир Сидиқов (23.Элдор Шомуродов, 83), 8.Икром Алибоев (19.Отабек Шукуров, 68), 7.Сардор Рашидов (15.Жасур Яхшибоев, 56), 17.Жалолиддин Машарипов, 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 56)

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 21.Ботирали Эргашев, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Одил Аҳмедов, 20.Ислом Тўхтахўжаев

Терма жамоамизга бугунги баҳсда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+4   
26 мар 12:37:38
golaso
Rasizm. Bu sarlavha uchun dunyoning ko'plab mamlakatlarida saytni sudga bersa bo'ladi. Nega an'anani "qora" deb nomlanyapti?
+2   
26 мар 13:44:52
mundialgacha...
Ginalarni, negativlikni, kovlashni, kinoyani, masxarabozlikni yig'ishtiraylikda Bosh Jamoamizga, futbolchilarimizga omad tilaylik, vatandoshlar! Olg'a yigitlar!!!
+2   
26 мар 13:09:30
Боғдодчи
golaso фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rasizm. Bu sarlavha uchun dunyoning ko'plab mamlakatlarida saytni sudga bersa bo'ladi. Nega an'anani "qora" deb nomlanyapti?
Тўғрилаб қўйишди
+2   
26 мар 12:42:39
Мирзаев А.
1994 йилда Нигерияликлар билан ўйнаган таркиб кучли эди, у пайтда Нигерия ўта кучли эди
+2   
26 мар 12:38:55
Инком нефть
'' КОРА'' лар хам худони бандаси
+1   
26 мар 13:14:34
DJASU_R
FCNeftchi17 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Burkina Fasoni tutgan 1:0 ga. Yoki u Afrika jamoasi emasmi?
Afrikada joylashgan Burkina-Faso. 2016-yil 24-avgustda o'ynagan ekan, Krimets gol urgan 43-minutda
+1   
26 мар 13:01:10
MoSalah11
Adminlar Burkina Faso bilan oʻynagan termamiz 1:0 ga yutganmiz yo Burkina Faso Afrika qitʼasiga kirmaydi mi
+1   
26 мар 12:55:55
FCNeftchi17
Burkina Fasoni tutgan 1:0 ga. Yoki u Afrika jamoasi emasmi?
+1   
26 мар 12:48:30
Дилшодбек
Бундан 3 еки 4 йил олдин адашмасам Бунёдкор. Стадион да Буркино фасо терма жамоасини 1-0 га ютувдику
+1   
26 мар 12:46:33
Инком нефть
Шу сарлавхани русчада йо ингилизчада йозгин,... Ваакк мааакк'' дегизтирворади
+1   
26 мар 12:42:43
Инком нефть
Шу сарлавхани русчада йо ингилизчада йозгин, .... Ваакк мааакк'' дегизтирворади
   
26 мар 17:13:51
Belconnen FC
Nigeriyalik futbolchilar maydonga nina olib tushgandi, deb bir intervyuda aytgandi Mirjalol Qosimov. Bizni futbolchilarga sanchib olarkanda, hakam ko'rishidan oldin ninani maysani ustiga tashab yuborarkan. Biznikilar ancha shokka tushgan degandi. Jurnalistlar bir so'rab ko'ringlar Qosimovdan, aytib bersa kerak.
   
26 мар 16:38:29
Албарс
Эсимда ўша дамлар.... Қаранг Нигерия билан ўйин мухлислар сонига ЭЪТИБОР қилинг - а?! 56мингдан ортиқ бизда меҳмонда 60 минг ана ўша давр футболини соғиндим, қумсадим( Фуркино Фасо бн 4500??? Асл футбол билан сохта футболни барибир мухлис ҳис қила билаоладида.
   
26 мар 13:02:03
Bruno Fernades
Burkina Fasoni yutgan 1:0 ga Sergeyev gol urgandi adashmasam bosh bilan
   
26 мар 12:49:47
Muynak
Коша болаларини об келгандан сонг уят болади ананани бузмаса.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика