UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  0 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  0 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  8 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  9 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  1 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  3 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  6 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  4 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  8 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  1 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  37

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотувга чиқарилди Янгиликлар

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши майдонга тушади.

Муҳим баҳсларга тайёргарлик доирасида Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.  Учрашув 9 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.

Биласиз, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини iticket.uz сайтида 3 хил тоифада ҳарид қилишлари мумкин:

1-тоифа – 5 000 сўм;

2-тоифа – 10 000 сўм;

CIP – 35 000 сўм.

Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.  

Ўртоқлик учрашуви

9 ноябрь (шанба)

ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН

"Пахтакор" стадиони

Бошланиш вақти 17:00  

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика