Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Беларусни пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди

Mirjalol Normatov
31 авг 2021, 00:38
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "Виктор Банников" халқаро турнирида Беларусь вакилларига қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг 23-дақиқасида Муроджон Комилов жамоамизни олдинга олиб чиқди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, вакилларимиз 2-голни ҳам киритишга муваффақ бўлишганди, бироқ Чул Данила ва Мокин Маркнинг голлари эвазига биринчи бўлим дуранг билан якунланди, 2-2. Учрашувнинг 64-дақиқасига келиб, дарвозамиз томон белгиланган пенальти гол билан тугади. Шундан бир муддат ўтиб, Искандар Солиев мувозанатни тиклади, 3-3. Ўйиннинг асосий таймларида ғолиб номи аниқланмади. Футболчиларимизнинг ишончли ва аниқ ҳаракатлари сабаб пенальтилар сериясида Беларусь 2:4 ҳисобида таслим этилди.

“Виктор Банников” халқаро хотира турнири

"B" гуруҳи | 4-тур

Беларусь - Ўзбекистон 3:3 (пенальтилар серияси - 2:4)

Голлар: Муроджон Комилов (23), Муҳаммадали Зоҳидов (28), Чул Данила (35), Мокин Марк (43), Тсимофей Мартинов (пенальти) (64), Искандар Солиев (76).

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати