Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди

Aslanov Jasurbek
27 июл 2024, 15:18
Иброҳим Ҳалил Йўлдошоев оилавий сабабга кўра Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ихтиёрини тарк этган эди.

ЎФА хабар беришича, Иброҳим Ҳалил ўрнига Алишер Одиловни қайдномага киритиш бўйича ташкилий қўмитага сўров юборилган ва улар ижобий жавоб олишган.

Энди Мисрга қарши гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинида Алишер Одилов баҳс қайдномасидан жой олиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz