UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  0 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  0 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  5 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  45 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1

Ўзбекистон МТЖ. Иккинчи кунги машғулотлар ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ. Иккинчи кунги машғулотлар ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман ва Сингапур билан ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун, 3 октябрь куни ҳам Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари "Жар" стадионида машғулот ўтказишди. Таркибда ўзгаришлар кузатилмади, худди кечагидек 24 нафар футболчи шуғулланди. Тўрт нафар легионер шу кунларда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади.

Уч нафар посбон билан доимгидек Денис Иванков ишлади. Биринчи кунги машғулотларни индивидуал тарзда ўтказган Хожиакбар Алижонов умумий гуруҳга қайтди. Терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриевнинг айтишича Алижоновда кичик шамоллаш кузатилгани учун дастлабки куни у якка тартибда ишлаган.

Абрамов терма жамоага қайтгач машғулотлар бутунлай очиқ бўлаётгани журналистларни қувонтираётгани аниқ. Бироқ баъзи ҳамкасбларимизнинг буни суиистеъмол қилишаётгани кўнгилни бироз хира қилди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётан терма жамоанинг машғулотлари вақтида (!!!) улардан майдоннинг ўзида (!!!) интервью олишга ҳаракат қилиш ташқаридан жуда ва жуда хунук кўринди.

Тез орада сайтимизга иккинчи кунги машғулотлардан видеолавҳа ҳамда Лутфулла Тўраев билан қисқа интервьюни жойлаймиз. Шундай экан Championat.asia сайтини ва унинг ютубдаги расмий каналини кузатиб боринг.


Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика