UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  6 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Ўзбекистон МТЖ 15 йиллик танаффусдан кейин Қозоғистон билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ 15 йиллик танаффусдан кейин Қозоғистон билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 ноябрь куни Тошкентда Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар берди.

Бугунги кунда Қозоғистон терма жамоасини россиялик мутахассис Магомед Адиев бошқариб бормоқда. Адиев фаолияти давомида "Анжи", "Аҳмат", "Чайка", "Шахтёр" (Қозоғистон) каби клубларда ишлаган. 

Қўшниларимиз ФИФА рейтингида 113-ўринда боришмоқда.

Бугунги кунда Қозоғистон терма жамоасида Бахтиёр Зайнутдинов (ЦСКА, Россия), Юрий Логвиненко ("Актобе"), Исломбек Куат ("Астана"), Ян Вороговски ("Моленбик Брюссель", Бельгия) ва Сергей Малий ("Тобол") каби машҳур футболчилар бор.


Қозоғистон 2022 йилда 8та ўйин ўтказди ва 6тасида ғолиб бўлди ва 2 марта мағлуб бўлди. УЕФА Миллатлар лигасининг "C" лигасида қатнашган Қозоғистон Озарбайжон, Словакия ва Беларусь ўрин олган гуруҳда 13 очко тўплади ва биринчи ўрин билан "B" лигасига кўтарилди.


Қозоғистоннинг 2022 йилдаги барча ўйинлари:  
24 март Молдова - Қозоғистон 1:2
29 март Қозоғистон - Молдова 0:1 (пенальтилар серияси: 5:4)
3 июнь Қозоғистон - Озарбайжон 2:0
6 июнь Словакия - Қозоғистон 0:1
10 июнь Беларусь - Қозоғистон 1:1
13 июнь Қозоғистон - Словакия 2:1
22 сентябрь Қозоғистон - Беларусь 2:1
25 сентябрь Озарбайжон - Қозоғистон 3:0


Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари бугунга қадар ўзаро 6 марта ўйин ўтказишган. Икки марта Ўзбекистон, бир марта Қозоғистон ғолиб бўлган. 3 марта томонлар дуранг қайд этишган.

Сўнгги марта бу жамоалар ўртасидаги тўқнашув 2007 йилда бўлиб ўтган. "Алма ТВ" кубоги доирасида ўтган баҳс жанжаллар билан ёдда қолган ва 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ўшанда вакилларимиз бош ҳакамнинг қарорларидан норози бўлишган ва якунда Анвар Солиев қизил карточка олиб майдонни тарк этган.


Иккала жамоа ўртасидаги барча ўйинлар:

16.07.1992 Қозоғистон - Ўзбекистон 1:0
14.10.1992 Ўзбекистон - Қозоғистон 1:1
13.04.1994 Ўзбекистон - Қозоғистон 1:0
20.09.1997 Қозоғистон - Ўзбекистон 1:1
25.10.1997 Ўзбекистон - Қозоғистон 4:0
11.03.2007 Қозоғистон - Ўзбекистон 1:1



Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика