
"Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди. Жамоа бугунинг ўзида жавоб баҳсида тайёргарликни бошлайди", - деб ёзади рус тилидаги ЎФФ расмий твиттери.
"Бугун Иордания терма жамоасининг ҳам Тошкентга учиб келиши кутилмоқда".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Иордания учрашуви 10 сентябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув учун чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.