UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  1 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  7 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  13 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4

Ўзбекистон Лига Кубоги. "Пахтакор" - биринчи финалчи Янгиликлар

Ўзбекистон Лига Кубоги. "Пахтакор" - биринчи финалчи

Ўзбекистон Лига Кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг онлайн натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 5-дақиқада чап қанотдан Машарипов узатган тўпни Драган Черан боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 0:1.

6-дақиқада "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. 7-дақиқада Суҳроб Бердиев 11 метрли жарима тўпидан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

17-дақиқада Драган Чераннинг боши билан йўллаган тўпини Исломжон Абдуллаев қайтарди.

24-дақиқада Машариповнинг жаримадан тепган тўпини Абдуллаев яна қайтарди.

33-дақиқада Чераннинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

45-дақиқада Сергеевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

45+2-дақиқада Одилжон Ҳамробековнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси йўл йўлакай рақиб футболчисига тегиб дарвозага кириб кетди - 1:2.

59-дақиқада Черан-Собирхўжаев-Сергеев комбинациясини Игорь гол билан якунлади - 1:3.

79-дақиқада Достонбек Ҳамдамов ўткир бурчакдан гол урди - 1:4. 

Кейинги дақиқада Шаҳбоз Эркинов ҳисобни қисқартирди - 2:4. 

85-дақиқада Эркиновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Учрашувда "Пахтакор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга чиқди. 



Лига Кубоги, ярим финал
"Қўқон-1912" – "Пахтакор" 2:4
22 октябрь 2019 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 15:00
Ҳакамлар
: Жасур Мухторов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Аббос Аҳроров

Голлар: Драган Черан 5, - 0:1. Суҳроб Бердиев 7 пенальти, - 1:1. Одилжон Ҳамробеков 45+2, - 1:2. Игорь Сергеев 59, - 1:3. Достонбек Ҳамдамов 79, - 1:4. Шаҳбоз Эркинов 80, - 2:4.

"Қўқон-1912": Исломжон Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев (Тимур Ҳакимов, 64), Авазхон Маматхўжаев (Алишер Саматов, 84), Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Александр Мерзляков, Жасурбек Ёқубов, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Зафар Тўраев, Жасур Ҳасанов, Тимур Усмонов, Шаҳбоз Эркинов, Марко Милич,

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Жалолиддин Машарипов (Ҳусниддин Ғофуров, 83), Драган Черан, Игорь Сергеев, Егор Кримец (Шерзод Аъзамов, 46), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 81), Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич.
Захира: Санжар Қувватов, Алишер Салимов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, Марат Бикмаев, Иборҳимҳалил Йўлдошев.

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков 6, Ойбек Рустамов 50.





Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика