UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  0 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  32

Ўзбекистон Кубоги-2019. "Пахтакор" финалда АГМК устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди, Черандан хет-трик Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги-2019. "Пахтакор" финалда АГМК устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди, Черандан хет-трик

2019 йилги Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.


Ўзбекистон кубоги / Финал
ПАХТАКОР - АГМК - 3:0
26 октябрь 2019 йил. Тошкент шаҳри, "Локомотив" стадиони. 7185 томошабин.
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)
Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Драган Черан 31, - 1:0. Драган Черан 61 пенальти, - 2:0. Драган Черан 77, - 3:0.

"Пахтакор" (4-2-3-1) — 25.Элдорбек Суюнов - 3.Хожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 55.Марко Симич, 34.Фарруҳ Сайфиев (29.Владимир Козак, 86) - 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (15.Егор Кримец, 89)- 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 17.Достон Ҳамдамов - 11.Игорь Сергеев (21.Марат Бикмаев, 80).
Захира:
35.Санжар Қувватов, 5.Алишер Салимов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 19.Шоҳруҳ Мадмудхожиев, 43.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 77.Ҳусниддин Ғофуров.

АГМК (4-3-3) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев, 33.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов - 3.Эркин Байдуллаев, 5.Дилшод Жўраев, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 46) - 7.Элгужа Григалашвили (8.Санъат Шихов, 63), 99.Шаҳзод Нурматов (15.Жасур Ҳакимов, 74), 17.Мурод Тошматов.
Захира: 12.Роман Абдулов, 11.Зоҳир Пиримов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 55.Сардор Абдунабиев, 77.Владислав Касминин, 88.Игорь Зонич.

Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов 73, Фаррух Сайфиев 73, Хожиакбар Алижонов 79, С.Шихов 79.



Пахтакор

Драган Черан - 31', Драган Черан - 61', Драган Черан - 77'

Ўзбекистон кубоги. Финал-тур

26/10/2019, 17:00

0
:
3
Тугади

ОКМК

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

45'
90'
31'  Драган Черан
31'  Достонбек Ҳамдамов
61'  Драган Черан
77'  Драган Черан
77'  Жалолиддин Машарипов
79'  Хожиакбар Алижонов
80'  Игорь Сергеев (Марат Бикмаев)
86'  Фаррух Сайфиев (Владимир Козак)
89'  Сардор Собирхўжаев (Егор Кримец)
46'  Миржамол Қосимов (Жасур Умаров)
63'  Элгужа Григалашвили (Санат Шихов)
73'  Акмал Шораҳмедов
73'  Шаҳзодбек Нурматов (Жасур Ҳакимов)



 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. "Пахтакор" 12 карра Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди!

89. Ўзгариш. "Пахтакор". Сардор Собирхўжаев ўрнига Егор Кримец тушди

86. Ўзгариш. "Пахтакор". Фаррух Сайфиев ўрнига Владимир Козак тушди

81. ЗАРБАААААААААААААА! Машариповнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Султонов ушлаб олди! 

80. Ўзгариш. "Пахтакор". Игорь Сергеев ўрнига Марат Бикмаев

79. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Хожиакбар Алижонов

77. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! АЖОЙИБ ГОЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! 3:0! Машарипов оширган тўпни Черан жарима майдони чизиғи устидан дарвозага йўллади ва хет-трикка эришди! 

74. Огоҳлантиришлар. Акмал Шораҳмедов ва Фаррух Сайфиев

73. Ўзгариш. АГМК. Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Жасур Ҳакимов тушди

63. Ўзгариш. АГМК. Элгужа Григалашвили ўрнига Санъат Шихов тушди

61. ГОООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН 2:0! Драган 11 метрли жарима тўпидан гол урди

60. Бош ҳакам АГМК дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вазиятда Шораҳмедов Машариповни қўли билан ушлаб қолди деб ҳисоблашди ҳакамлар

59. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ! Чераннинг боши билан йўллаган зарбасини Султонов қайтарди!

54. ЗАРБАААААААААААА! Ҳамдамовнинг кучли зарбасидан кейин тўп устунга тегиб майдонни тарк этди

48. ЗАРБААА! Григалашвилининг кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегиб майдонни тарк этди!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. АГМК. Миржамол Қосимов ўрнига Жасур Умаров тушди


45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:0 "Пахтакор" олдинда

44. ЗАБАААААААААААААААА! Григалашвили ҳозир чап қанотдан олдинга ўтиб ўткир бурчакдан зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди!

35. ЗАРБАААААААААААА! Ҳамдамовнинг ажойиб зарбасидан кейин Султонов ажойиб сейв намойиш этди

33. УХХХХХ! Марко Симич ҳозир рақиб жарима майдони ичида Сардор Раҳмоновнинг юзига тирсаги билан зарба берди, ҳакамлар буни кўрмай қолишди шекилли.

33. ЗАРБААААААА! Машариповнинг зарбасидан сўнг Суҳроб Султонов тўпни қайтарди

31. Сергеев рақибдан тўпни олиб қўйди, Ҳамдамов жарима майдонига қараб борди, Драган Черан бир ҳаракат билан тўпни дарвозабоннинг устидан дарвозага ташлаб қўйди - 1:0.

31. ГОООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН 1:0 ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДА ТОМОША ҚИЛИНГ


27. УХХХХ! АГМКнинг хавфли ҳужуми, Григалашвилининг зарбаси Симич томонидан қайтариб юборилди!

26. ЗАРБАААААААААААААА! АГМК жарима тўпига эга бўлди, Миржамол Қосимовнинг дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтарди!

21. АГМК бурчак тўпига эга бўлди, Тошматовнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди, сўнгра Суюнов тўпни ушлаб олди.

15. ЗАРБАААААААААА! Достонбек Ҳамдамов жарима майдонига узатилган тўпни кўкраги билан тўхтатиб дарвозага зарба берди, ноаниқ!

12. УХХХХ! Бурчакдан оширилган тўпни Симич боши билан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди!

11. Машарипов чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Султонов тўпни қайтарди!

9. "Пахтакор"да жарима тўпи. Машариповнинг узатган тўпини Симич боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

6. Дастлабки дақиқаларда ҳозирча жамоалар жуда ҳам эҳтиёткор ўйнашмоқда...

1. Учрашув бошланди.





ОНЛАЙН ВИДЕО







Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика