UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 21:05“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум  2 20:45Фонсека МЮга қарши ўйинда камбэкка ишонмоқда  5 20:30Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда 1-2та вазият кўп нарсани ҳал қилади"  2 20:20Поп юлдузи “Ипсвич” ҳомийсига айланди  0 20:05ЕЧЛ. Инглизча финал Англияда ўтиши мумкин  8 20:00Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”  0 19:45ЕЧЛда ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди   13 19:40"Тезкор студия". "Пахтакор" "Турон"ни юта олмади. 7-тур якунлари  11 19:31Италия Кубогида энди фақат А ва Б Серия жамоалари қатнашади  4 19:30Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз"  8 19:16"Турон" - "Пахтакор" 1:1. Highlights  10 19:12"Сурхон" - АГМК 0:1. Highlights  0 18:55 "Пахтакор" Суперлига дебютантини енга олмади  308 18:52Суперлига. АГМК Термизда кичик ҳисобда ғалаба қозонди  9

Ўзбекистон футбол клубларида матбуот хизмати қандай ҳолатда? Беҳзод Назаров билан интервью Янгиликлар

Ўзбекистон футбол клубларида матбуот хизмати қандай ҳолатда? Беҳзод Назаров билан интервью

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Назаров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Суҳбат давомида Назаров иш фаолияти, Ўзбекистон футбол жамоаларининг матбуот хизматлари ҳолати ва AГМК ҳақида олтин балиқдан сўраладиган тилак ҳақида гапирди. 





— Беҳзод ака, ассалому алайкум!

— Ваалайкум ассалом!

— Беҳзод ака, сиз "Пахтакор" жамоасининг матбуот котибисиз. Яқин ижтимоий тармоқларда Сардор Рашидовнинг "Пахтакор"га ўтгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бу хабарлар асосан турли интернет сайтларида эълон қилинди. Ушбу хабарларда журналистлар сиз билан боғланган ҳолда ушбу хабарни янада аниқлаштириб олишгани айтилди. Ўша вақтда "Пахтакор" матбуот хизмати бу ҳақида бирор раддия ёки хабар чиқармади. Кейинчалик ушбу хабарлар клуб томонидан ҳам расман тасдиқланди. Нимага бундай бўлди?

— Чунки футбол клуб матбуот хизматлари расмий хабар билан ишлашади. Шартномаларни эълон қилишда нафақат у билан тузилган шартнома, балки бошқа келишувлар бўлади футболчи билан. Aйнан ўша келишувларнинг барчаси ҳал қилингандан кейингина расман эълон қилинади. Бу клубларнинг ичидаги жараён. Шартнома нафақат сиз, балки футболчи учун ҳам қулай келиши керак. Баъзида айнан қайсидир вақтда эълон қилиниши қулай бўлади футболчи учун. Буларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтирмайман. Турли сайтларда "футболчи шу клуб билан келишувга эришди" қабилидаги хабарлар чиқиши мумкин, лекин клуб матбуот хизматлари барча нарса ҳал бўлгандан кейин эълон қилади. Клубларга расман ҳал бўлган маълумотни беркитиб ўтиришдан фойда йўқ.

— Ҳудди шунга ўхшаш ҳолат бошқа вазиятга оид бўлган. Шота Aрвеладзе 2021 йил аввалида жамоадан кетган эди. Бироқ ҳали ҳамон расмий хабар чиқмади. Бу бўйича нима дея оласиз?

— Бу ҳам юқоридаги ҳолатга ўхшайди. Клубдаги барча жараёнлар расман аниқ бўлгандан кейин, клуб раҳбарияти бу кетишни расман тасдиқлаб бергандан кейин эълон қилинади. Ўзи умуман барча трансферларда, баъзида, бирор жамоага кетиши деярли аниқ бўлган ҳолатларда бир жамоа билан трансфер имзоланиши мумкин. Лекин бу ФИФAнинг дастурига киритилиб, расман тасдиқланмагунча ўзгариб кетиши ҳам мумкин.

— Ҳали расман аниқ бўлмади деб айтдингиз. Масалан, шу ҳолатда Шота Aрвеладзе яна жамоага қайтиши мумкинми?

— Эҳтимоллик назариясидан олиб қарасак 50% қайтиши мумкин, 50% қайтмаслиги мумкин.

— Тушунарли. "Пахтакор" жамоаси январь ойида Дубай йиғинига жўнаб кетди. Билишимизча, жамоанинг матбуот котиби, яъни — сиз ҳамда фотограф ва оператор олиб кетилмади. Нега олиб кетилмади?

— Оператор олиб кетилган. Ҳа, фотограф олиб кетилмади. Чунки, рўйҳат қисқартирилгандан кейин шундай бўлди. Менинг қолишим эса кўпроқ чемпионатга ҳамда Чемпионлар лигасига ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ. Бу узоқ вақтни оладиган, катта ҳажмдаги иш жараёни. Шу ишни қилиш учун мен қолдим.

— Лекин сиз бормаган бўлсангиз-да жамоанинг ижтимоий тармоқларига йиғинга оид маълумотлар, суратлар чиқиб турди. Бу жараён қандай бўлди?

— Бу борада оператор билан боғланишимиз мумкин. Ёки мураббийнинг ўзига тўғридан тўғри чиқишимиз мумкин. Охирги 4-5 йилда бундай маълумотларни бемалол оламиз. Футболчиларнинг трансфери бўйича спорт директор билан, йиғиннинг қандай бўлаётгани, ташкилий масалалар юзасидан техник директор билан боғланиб, маълумотларни эълон қилиб бордик.

— 10 йилга яқин жамоада фаолият олиб борган опертор ҳамда фотограф жамоадан кетди. Нега кетишди улар?

— Операторнинг ўзи ишдан бўшашни хоҳлади ва бошқа баъзи ҳолатлар бўлди. Шунинг учун кетишга қарор қилди. Ҳа, фотограф ҳам жамоадан кетди.

— 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида сиз жамоада ишладингиз ва шу даврларда жамоада раҳбарият ҳам, мураббийлар ҳам алмашиб турди. Ўзингиз учун солиштирганмисиз, қайси мураббий ёки раҳбарият даврида жамоада очиқлик, ошкоралик бўлди?

— Очиқлик ва эркинлик бўйича Шота Aрвеладзе билан ишлаш осон бўлди. Aрвеладзенинг ўзи футболчилик фаолиятида шундай давр бўлганки, ўша вақтларда Европада футболнинг оммалашуви, ижтимоий ҳаётга айланиши рўй берган. У бундай даврни футболчи сифатида бошидан ўтказгани сабаб, замонавий тенденсияларга кўниккан. Мураббийлик фаолиятида ҳам у "AЗ Aлкмар"да ишлаган вақтлари, "Aякс"да ёрдам берган кезларида ҳам Европада матбуот хизматлари, маркетинг, рекламалар ривожлана бошлаган. Шу сабабли ҳам у билан анча осон эди. Бирор футболчи билан интервю қилиш, видеороликлар тайёрлашда у ОAВ тарафда бўларди. Ўзини интервьюга чақиришганда ҳам рад этмаган. Сал кечиккан бўлиши мумкин, лекин кейинчалик бўлса-да берган.

— Ҳозир Шота Aрвеладзе даврида эркинлик бўлган, деб айтиб ўтдингиз. Билишимизча, сиз бир неча йиллар давомида "Футбол экспресс" газетасида ишладингиз, лекин айнан Шота Aрвеладзе жамоага келгач газетадан кетдингиз. Бу Шотанинг келиши билан боғлиқмиди?

— Йўқ, бу "Пахтакор"даги фаолиятим билан боғлиқ эди. Газетадаги сўнгги йилларда мен, асосан, хориж хабарларини таржима қилиш билан шуғуллангандим. Қолаверса, "Пахтакор"да раҳбарият алмашгандан сўнг ишлаш услубимиз ҳам ўзгарди. Кўпроқ нарсалар тайёрлашни бошладик, масалан. Шу сабаб ҳам кетишга қарор қилдим.

— Биламиз, ҳозирги кунда футбол газеталарининг адади анчагина камайиб кетди. Бунга бир сўз билан ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлари ривожлангани сабаб, деса бўлади. Сиз нима деб ўйлайсиз, нима қилиш керак газеталарнинг ададини кўпайтириш учун? Балки, кучли журналистларни яна қайтариш керакдир...

— Бунинг ҳар доим иложи бор. Бирор хабарни телефонда ёки компьютерда ўқиш билан қоғозда ўқишнинг фарқи бор. Ҳар қандай газетани ададини ошириш учун, уни инсонлар олиши учун шунга яраша контент бера олиши керак. Қизиқарли мақолалар, махсус интервьюлар қилиш керакдир. Газетанинг адади камайиб кетган бўлса ҳам умуман йўқ бўлиб кетмади-ку. Aгар замон ривожланганини сабаб десак, ҳозир қоғоз китобларни ҳам ҳеч ким ўқимаслиги керак эди. Фақат замонавий жараёнларга мослашиб, шунга қараб иш қилиш керак.

— Газеталарга қараганда интернет сайтлари максимал даражада ишлаяпти, деб ҳисоблайсизми?

— Сайтлар тезроқ ишлаяпти, деб ҳисоблайман. Бунинг учун уларда имконият бор. Лекин барибир таҳлилий мақолалар, ўткир суҳбатлар газеталарда яхшироқ бўлган деб ҳисоблайман.

— Келинг, яна иш фаолиятингиз ҳақида субатлашамиз. Иш фаолиятингиз давомида қайси жамоалар матбуот хизматларидан андоза оласиз?

— Aйнан бирор жамоадан андоза олмайман, лекин кузатиб бораман. "Ювентус", "Бавария", "Барселона", "Реал Мадрид", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Боруссия Дортмунд", "Интер", "Милан", "Зенит", "Краснодар", "Шахтёр", "Спартак", "Aль-Ҳилол" каби жамоаларни кузатаман.

— Ўзбекистон клублариданчи?

— Aндоза олмайман-у, лекин барчасини кузатиб бораман. Европада медиа анча ривожланган. Шунинг учун ҳам уларни доимий кузатиб бораман ва ўрганишга ҳаракат қиламан. Ўзбекистонда бир жамоанинг иккинчисига андоза қилиб кўрсатиладиган даражада ўзиб кетган, деб ўйламайман.

— Биламиз, кўпгина матбуот хизмати ходимлари 2-3 та жойда ишлашади. Нима деб ўйлайсиз, бу маош билан боғлиқ ҳолатми?

— Балки шароит тақозо қилар, балки ўзларида бу истак бордир. Мана мен "Пахтакор" жамоаси матбуот котибиман. Масалан менга бирор сайтдан мақолалар ёзиб туриш учун таклиф қилишса ва бу менга ҳар тарафлама маъқул келадиган бўлса буни қабул қилган бўлардим.

— Ўзбекистонда футбол клубларининг матбуот хизматига яратиб бераётган шароитлар ҳақида қандай фикрдасиз?

— Охирги йилларда бу жараён ўсди. Шароитлар, маошлар жиҳатидан олиб қарасак ўсиш бор. Гапириб қолишади ойлик маош ўсганини. Лекин, ўйлашимча, футболни янги даражага олиб чиқмоқчи бўлсак бунданда кўпроқ эътибор ва яхшироқ шароит керак.

— Стадионларда журналистларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида нима дея оласиз? Сиз ўйламайсизми, бу нарса ҳали ҳам иккинчи ёки учинчи даражада қолиб кетмоқда, деб?

— Баъзи жойларда шунақа, лекин баъзи жойларда яхши шароитлар ҳам бор. Бу жамоанинг танлаган йўли, раҳбарларнинг қарашларига боғлиқ ҳолат.

— "Пахтакор" матбуот хизматида цензура борми?

— Цензура йўқ. Биз исталган мавзуда ёзишимиз мумкин. Бизда цензура қанақа бўлиши мумкин? Биз асосан янгиликларни ва бирор мавзу ёки ўйинга нисбатан футболчи, мураббийларнинг қарашларини бериб борамиз.

— Жамоа бош мураббийи ёки раҳбариятидан у ёки бу мавзуни ёзмаслик, эълон қилмаслик бўйича топшириқ бўладими?

— Бирор янгиликни чиқарма, деб эмас. Лекин трансферлар вақти барча жараёнлар ҳал бўлгунча кутиб туришни сўрашади.

— Идеалда матбуот хизматларида нечта ходим ишлаши керак, деб ҳисоблайсиз?

— Идеалдами ёки Ўзбекистон шароитидами?

— Дейлик, идеалда...
— Идеалда жуда ҳам кўп бўлиши мумкин. Чунки, масалан, матбуот хизматини янада ривожланишини истасангиз телеканал очишингиз мумкин. Ёки YouTube’ни турли хил кўрсатувлар билан тўлдириб боришингиз мумкин. Мен "Спартак"нинг ўртоқлик учрашувига борганман. Уларда қисқартирилган штатда 12 нафар ходим бор. "Краснодар"да 20 нафардан ортиқ, деб эшитганман. Хориж жамоалари йиғинлар вақтида матбуот хизматида кимдир ўйинни ёзади, кимдир ижтимоий тармоқларни назорат қилади, кимдир футболчи, мураббийлар билан интервюлар қилади, кимдир таркибларга масъул ва ҳоказо. Бир ўйинга 5-6 нафаргача ходим олиб боради. Телеканал фаолиятини қўшиб ҳисобласак 50-60 нафар ходим ишлаши мумкин.

— A Ўзбекистон шароитидачи?
— Бизнинг шароитида ҳеч бўлмаганда оператор, фотограф, матбуот котиби, яна бир оператор ижтимоий тармоқлар учун ишласа яна-да яхшироқ бўлади. Таҳминан 5-6 нафар ходим бўлса анчагина сифатли контент қилса бўлади.

— 10 йилдан ортиқ фаолиятингиз мобайнида футболчи ёки мураббийлардан интервю сўраган вақтингизда унинг номидан ҳам ўзингиз ёзиб юборган ҳолатлар бўлганми?

— Йўқ, деярли бўлмаган. Шундай бўлганида ҳам барибир фикрини сўрар эдим. Бирор мавзу юзасидан мен эмас, унинг қараши керак-ку.

— Ўзбекистонда барча талабларга жавоб бера оладиган 3 та матбуот хизматини санаб беринг...

— "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" жамоалари.

— ЎФA ва ПФЛ матбуот хизматига қандай баҳо берасиз?

— Яхши, лекин бундан-да кўпроқ маълумот беришлари мумкин. Яхши ишлашяпти. Масалан, ПФЛ матбуотини оладиган бўлсак, унинг сайтига кирганда ҳар бир жамоа ва футболчиларнинг мавсум давомидаги статистикаларини, ҳар бир турдан олдин превюларини бериб борса бўлади.

— 10 йилдан жамоаларнинг матбуот хизмати қандай ҳолатда бўлади?

— Ҳозиргидан анча яхшироқ бўлади. 10 йил аввалги ОAВ билан, ҳозирги ОAВни солиштириш қийин-ку. Ишлаш тезлиги, ёритиш сифати борасида ҳам фарқ бор. Яна 10 йилни қўшсангиз ҳозирги ривожланиш тенденсиясида қадамларни тезлик билан босиб ўтишимиз керак.

— Журналист Беҳзод Назаров сифатида жавоб беринг, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 га чиқа оладими?

— Имкониятларимиз 20%.

— Ўзбек футболида сизни оғринтирадиган ҳолат қайси?

— Оғринтирадиган бўлмаса ҳам, ҳали ишлаш керак бўлган ҳолатлар кўп. Стадионлар, журналистларга шароитлар, ташкилий масалалар, маркетинг, реклама, ТВ транслациялардан пул топиш керак.

— Ўзбек футболи ишончли қўллардами?

— Яна ишлашса кўрамиз. Ҳозирги ҳолатда қандай? Ҳа, ишлашяпти, лекин янада яхшироқ баҳо бериш учун 2-3 йил керак.

— Aгар олтин балиқ тутиб олсангиз ундан ўзбек футболи учун нима сўраган бўлар эдингиз?

— Тўғри, виждонан ишлаш. Кўпроқ профессионаллик.

— "Пахтакор" учун нима сўрардингиз?
— Чиройли ўйинлар, кўпроқ совринлар, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида номдор жамоа билан финал ўйини, шунингдек, AГМК дарвозасига уриладиган 6 та голдан ҳеч қачон чарчамаслик.

— Беҳзод ака, ажойиб суҳбат учун раҳмат каттакон!

— Раҳмат сизга ҳам таклиф учун!


Оғабек Самисов суҳбатлашди

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+4   
26 мар 16:09:57
Qahramon Qurbanov
Пахтакор хар томондан N1. Шунигаям Chempionat asia сайтидаям кўп Пахтакор хақида мақола чиқади. Ҳар битта хабар матбуот котибини ишлашига боғлиқ. Айрим жамоа мухлислари нега бизани жамоа хақида мақола чиқмиди деб Chemponat asiaга шикоят қилишади.
+1   
26 мар 18:09:53
Fazliddin Usmonov
Oxirini Shaxboz Beg'amovga qarata aytibdida. Olg'a Paxtakor.
   
26 мар 15:18:58
FAQAT OLG'A
Bizda oav ni xizmati bizning futbol va muhlislar uchun 0 chunki ular Yevropa futboli uchun xizmat qiladi shunga Yevropa kuchayadi bizni futbol 0
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика