Ўзбекистон Coca-cola кубоги. ½ финалга 8 сентябрь куни қуръа ташланади
03 сен 2022 22:23
Янгиликлар
Ўзбекистон Coca-cola кубоги. ½ финалга 8 сентябрь куни қуръа ташланади
Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси ўйналаётган Ўзбекистон Coca-cola кубогида ярим финал иштирокчилари аниқланди: АГМК, “Навбаҳор”, “Насаф”, “Сўғдиёна”.
Мусобақада ½ финал учрашувлари 13-14 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Жамоалар ўз рақибларини 8 сентябрь куни билиб олади. Шу куни Coca-cola Суперлиганинг 18-тури доирасида “Қизилқум” — “Олимпик” жамоалари тўқнаш келади ва беллашув “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Мазкур учрашувнинг танаффуси вақтида ярим финалга қуръа ташлаб берилади.
Маълумот учун. Ўзбекистон Coca-cola кубогининг ярим финали ҳам 1 тадан ўйиндан иборат бўлиб, бунда жуфтликлар ҳам, уларда ким мезбон бўлиши масаласи ҳам қуръа ёрдамида аниқлаб олинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар