

“Бу ерда иккинчи машғулотга тайёрланаётгандим ва ёдимга тушиб қолди: дам олиш кунимда кўпчилик гўёки мен покер ўйнаганим ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида гапиришни бошлабди. Лекин мен эрталаб машғулот ўтказдим, ўйинга бормадим, чунки эндигина машғулотларга қайтгандим, кейинги куни эса менда дам олиш куни эди. Одамлар бунинг ҳаммасини муҳокама қилишни бошлашди...
Хуллас, ҳозир машғулотга тайёрланяпман ва сиздан сўрамоқчиман: менга иззат-ҳурмат билан тинчгина машғулот ўтказишга рухсат берасизларми ёки бу ерда ҳам ҳар бир қадамимни тасвирга олиб, кузатиб турасизларми? Яхшиси, ўз ҳаётингизга қаранг! Ўз ҳаётингиз билан шуғулланинг!”, – деди Неймар ўз сторисида.
Олдинроқ 34 ёшли Неймар Сан-Паулудаги покер турнирида кўриниш бергани сабабли ижтимоий тармоқларда танқидга учраганди, чунки у “Сантос”нинг Бразилия чемпионати ва Жанубий Америка Кубогидаги охирги ўйинларида иштирок этмаган эди. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 2 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.



