UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  12 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7

Оуэн: "Кўпчилик пенальти бўлганини айтмоқда, лекин мен учун бундай эмас" Янгиликлар

Оуэн: "Кўпчилик пенальти бўлганини айтмоқда, лекин мен учун бундай эмас"

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Майкл Оуэн Чемпионлар лигасининг1/8 финал босчқичида ПСЖ ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоаларининг жавоб ўйини сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти ҳақида фикр билдирди.

Баҳснинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Диогу Далотнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембенинг қўлини топди. Учрашув ҳаками Дамир Скомина видеоассистентга мурожаат қилишга қрор қилди ва якунда 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бу эса ПСЖ мухлислари ва бир қатор мутахассисларга ёқмади. Масалан, ўз даврида таниқли ҳужумчи бўлган англиялик Майкл Оуэн ҳам бу вазиятга  эътироз билдирди.

"Кўпчилик инсонлар пенальти бўлгани ва бу ҳақли белгиланганлиги ҳусусида гапиришмоқда. Аммо, мен бундай ҳисобламайман. Кимпембе тўпни орқаси ўгирилган ҳолатда қайтарди. Бунда у сакраган вазиятда тўпни кўрмаган ва тўпни ихтиёрий қўли билан қайтармаган эди. Ҳакам такроран вазиятни кўриш учун VAR тизимига мурожаат қилганидан сўнг, пенальти борлигини билдингиз", - дея фикр билдирди Оуэн.

Эслатиб ўтамиз, МЮ ўз майдонида ПСЖга 0:2 ҳисобида ютқазган ва жавоб ўйинидан олдин ЕЧЛнинг чорак финал босқичига чиқиш учун иккита тўп фарқини йўққа чиқариши керак эди. Рашфорднинг пенальтидан урган голи мазкур қарама-қаршилик тақдирини ҳал қилди. Натижада, ПСЖнинг омадсиз анъанаси такрорланди. Манкунианликлар устози Сульшер эса МЮдаги омадли дебюти тасодиф эмаслигини яна бир бор исботлади.    

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика