

"Бизни жуда ҳам қийин ўйин кутиб турибди. Очко йўқотишга умуман ҳаққимиз йўқ. Бу вазифани бажаришга барча йигитлар тайёр ҳолатда.
Жамоадаги муҳит аъло даражада дея оламан. Шахсан мен терма жамоада илк бор йиғинда қатнашаяпман. Балки эртага миллий терма жамоадаги дебютимни нишонларман.
Мухлислардан стадионданми ёки телевизор қаршисидами бизни қўллаб туришларини сўрайман. Насиб бўлса уларни хурсанд қиламиз", - дейди Шукуров.




