Оспина жарроҳлик столига ётади

Eldor Akmurzayev
17 янв 2023, 09:45
Аввалроқ, “Ал Насср” ПСЖ кипери Кейлор Навас билан музокара олиб бораётгани хабар қилинганди.

Тиббий текширувлар натижасида риёликлар дарвозабонининг тирсак қисми дарз кетгани маълум бўлди ва колумиялик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади. 34 ёшли посбон 6 ҳафтага яқин муддатни даволанишда ўтказади.

Оспина жорий мавсум “Ал Насср” сафида 14 баҳсда қатнашиб, 9 ўйинни “қуруқ” ўтказганди.

Шунингдек, клуб Навас билан бирга “Ал Ваҳда”дан Мунир Муҳаммадининг вариантини ҳам ўрганмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com