UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  1 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  6 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларнинг бошланиш вақтлари Янгиликлар

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларнинг бошланиш вақтлари

Теглар :  Осиё ўйинлари
Яна бир неча кундан сўнг Жакартада Осиё ўйинлари старт олади.

Турган гапки, спорт турлари ичида айниқса футбол бўйича баҳсларга қизиқиш юқори даражада бўлади.

Бироз аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган футболчиларимиз рўйхатини эълон қилганди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақада "B" гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида Равшан Ҳайдаров шогирдларига Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиб бўлади.

Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси (INASGOC) бугун футбол бўйича гуруҳ босқичи учрашувлари тақвимини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 14 август куни биринчи тур доирасида Бангладеш терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эътиборингизга терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги учрашувлари санаси ва вақтини маълум қиламиз:

14 август

1-тур:
Ўзбекистон - Бангладеш
Жакарта. "Пакансари" стадиони
Бошланиш вақти: 14:00

16 август

2-тур:
Қатар - Ўзбекистон
Жакарта. "Пакансари" стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

19 август

3-тур:
Таиланд - Ўзбекистон
Жакарта. "Пакансари" стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Эслатиб ўтамиз, XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги "Gelora Bung Karno Stadium"да 18 август куни маҳаллий вақт билан 18:08(Тошкент вақти билан - 16:08) да бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика