Осиё Кубогидаги рақибимиз Японияга янги бош мураббий тайинланди

Narzulla Saydullayev
26 июл 2018, 14:33
Япония терма жамоаси янги бош мураббийга эга бўлди.

Шу кунга қадар Япония U-23 терма жамоасини бошқарган Хажиме Мориясу Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. У Акиро Нишинодан сўнг бўшаб қолган лавозимни эгаллади. Хажиме Мориясу футболчи сифатида 1992 йил терма жамоа сафида Осиё Кубогида ғолиб бўлган. Мураббий сифатида 3 марта Япония чемпиони, икки бор Япония Суперкубоги соҳиби бўлган. 2015 йил клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаганди.

Япония Россияда ўтган Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Бельгияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб мундиални тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Япония Осиё кубоги-2019да Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс 17 январь куни БААнинг Ал Айн шаҳрида бўлиб ўтади.

Осиё Кубогидаги рақибимиз Япония мусобақагача 7та ўртоқлик учрашуви ўтказади


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia