Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими қачон ўтиши маълум

Eldor Akmurzayev
14 дек 2021, 10:00
ОФК 2023-йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш босқичининг қуръа ташлаш маросими вақтларини маълум қилди.

Унга кўра, 2022 йилнинг 24 февраль куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида қуръа ташлаш маросими онлайн тарзда ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган.

Саралаш баҳслари 2022 йилнинг июнь ойида марказий тарзда ўтказилади. Гуруҳ баҳслари фақат битта ўйиндан иборат бўлиб, жамоалар ушбу босқичда 8, 11 ва 14 июнь кунлари 3 та ўйин ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати