UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Осиё чемпионлари март ойида водийда Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашвини ўтказади Янгиликлар

Осиё чемпионлари март ойида водийда Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашвини ўтказади

Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, бутун ўзбек халқига ҳақиқий байрам туҳфа этган Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг олдида яна бир жиддий вазифа турибди.

Шу йилнинг август ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида айнан Хитойда чемпионликка эришган футболчилар иштирок этишади. Бўлғуси мусобақага тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирган.

Жумладан, шу йилнинг март ойида Саудия Арабистони терма жамоаси билан Ўзбекистонда иккита ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Фарғонага уюштирган сафари чоғида водийда халқаро ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ва бу ердаги футбол мухлислари учун ҳақиқий байрам ташкил этиш бўйича ваъда бериб ўтганди.  

Ана шу ваъдага мувофиқ, Саудия Арабистонига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини 21 март куни Фарғонада бўлиб ўтади. Орадан 4 кун ўтиб 25 март куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Андижонда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Бу ўртоқлик ўйинлари водийдаги футбол мухлислари учун Наврўз байрамига ҳақиқий туҳфа бўлиши аниқ.

Мазкур ўйинлар орқали Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб боради.

Рейтинг: +118   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика