Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!

Sherzod Nurmatov
18 дек 2025, 17:28
Самвел Бабаян қўл остидаги "Андижон" бир қатор янги ўйинчилар билан шартнома имзолади.

Жумладан, яқинда U-17 Осиё Кубогида терма жамоа сафида қитъа чемпионлигини қўлга киритган ҳамда Жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилардан 5 нафари айни пайтда "Андижон" жамоаси йиғинида қатнашмоқда. Булар — Неъматуллоҳ Рустамжонов, Мўминхон Баҳодирхонов, Муҳаммадали Мусахонов, Сайфиддин Содиқов ва Асилбек Алиев.

Маълумот ўрнида, "Андижон" 24 декабрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйини доирасида Қатарда "Ал Аҳли"га қарши майдонга тушади. 

Аввалроқ Рустамжонов "Андижон" шарафини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia