Осимхен Англия Премьер-лигасида ўйнашни орзу қилади
17 мар 2023 01:17
Янгиликлар
Осимхен Англия Премьер-лигасида ўйнашни орзу қилади
“Наполи” етакчиларидан бири Виктор Осимхен фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг фикрича, Премьер-лигада ўйнаш нигериялик ҳужумчининг энг катта орзуси ҳисобланади. Хабарларга кўра, ҳужумчига "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Осимхен "Бавария"га ҳам ўтишга тайёр, аммо немис гигантининг молиявий режалари туфайли бу трансфернинг амалга ошиш имконияти пастроқ.
Эслатиб ўтамиз, Виктор "Наполи"да 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсум у барча мусобақаларда 28 та ўйинда 23 та гол урди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар