UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Лэмпарднинг келажаги бугун ўтадиган “Лестер”га қарши ўйинга боғлиқ  3 19:15Расман: Месси диквалификация қилинди  21 18:47"Барселона" ҳали ҳам Коутиньони сотишга умид қилмоқда  4 18:23Алабанинг отаси "Реал" ҳақида: "Шартнома ҳали имзоланмади, қарор ҳали қабул қилинмаган"  1 18:06Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман"  7 18:05Зинедин Зидан: "Ҳа, кубокда ҳали ғалаба қозонмаганман, лекин..."  7 18:00"Барселона" Пучни ижарага беришни режалаштирмоқда  3 17:37Карикатура: "Милан" яна етакчи  2 17:15"Атлетико" Симеонега 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи. Мураббий инқироз сабаб маошининг камайишга тайёр  4 17:12ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов 3 йилга футболдан четлатилди  153 16:48Аёл ҳакам, VAR ишлаган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:42Расман: Манжукич - "Милан" футболчиси  12 16:34Марат Мифтахутдинов: "Муаммоли чизиқ бу - ҳимоя"  1 16:28"Интер" Эриксенни ижарага олмоқчи бўлган клубларга шарт қўйди  1 16:06ЖЧ саралашдаги рақибимиз ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди  10

"Ўшанда "Реал" дунёнинг энг яхши жамоаси эди" - Моуриньо Испаниядаги фаолияти ҳақида интервью берди Янгиликлар

"Ўшанда "Реал" дунёнинг энг яхши жамоаси эди" - Моуриньо Испаниядаги фаолияти ҳақида интервью берди

"Marca" нашри "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньодан интервью олди. Унда асосан мураббийнинг Испаниядаги фаолияти ҳақида гапирилди.

"Реал" 8 йил аввал "Сан Мамес"да "Атлетик"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этилганидан кейин жамоа Испанияда 32-чемпионлигини нишонлади. Ўша мавсумда "Реал" кўплаб рекордларни ўрнатди: "Мадрид" рекорд даражадаги очко (100) ва урилган голлар (121) билан чемпион бўлди, шунингдек, жамоа сафар ўйинларида рекорд даражада очко тўплади (50) ва гол урди (51).

Умуман олганда ўша даврда мадридликлар учун Испания чемпионатидаги титуль жуда ҳам муҳим эди, чунки кетма-кет 3 мавсумдан буён "Барселона" гегемонияси давом этиб келаётганди. Икки такрорланмас жамоанинг афсонавий дуэли, дунёнинг энг яхши футболчилари, дунёнинг энг яхши мураббийлари. Орадан 8 йил ўтиб, харизматик мураббий Жозе Моуриньо ўша мавсум ҳақида эслади.

- Карантинни Лондонда қандай ўтказяпсиз?
- Тўғрисини айтганда, умримда бунчалик кўп футбол кўрмаганман. Таҳлил қиляпман, бошқа мураббийларнинг усулларидан намуна оляпман. Футболни, дунёни соғиняпман, бироқ ҳозирда сабрли бўлиш керак. Бу муаммо барчамизга тегишли, шу боисдан ҳамма ўзини ўзи ҳимоя қила олиши лозим.

- Мавсумнинг қайта бошланиши ҳақида нима дейсиз?
- Агарда эсон-омон барча ўйинларни тугатиб олсак, бу нафақат Премьер-лига, балки, футбол учун ҳам фойдали ҳолат бўлади.

- Ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилса ҳамми?
- Футболни мен ёпиқ эшиклар учун деб ҳисобламайман. Шу сабабли ҳам телекамералар ишламоқда, уларни миллионлаб одамлар томоша қилишади. Бўш стадионда ўйнасак ҳам, бизни томоша қилаётганлар бўлишини ҳис қилиб туриш керак.

- "Тоттенхэм" ҳам "Covid-19" вирусига қарши курашга қўшилди. Клуб ўз стадионини беморлар ва вирусга қарши курашаётган шифокорларга тақдим қилди. Энди улар ўша ерда даволанишадими?
- Ҳа, бу ажойиб! Сиз ўзингизни ҳар доимгидек тасаввур қиласиз, ўйинолди суҳбатлар, ўйиннинг ўтиши... кейинчалик келиб кўрасизки, стадионда жуда катта ишлар бўлмоқда. Ўшанда бу жуда яхши қарор бўлганини ҳис қиласиз.

- Келинг, "Реал"даги фаолиятингиз ҳақида эслаймиз. 8 йил аввал сиз ЛаЛига титулини қўлга киритдингиз. Ўшанда "Реал" кўплаб рекордларни ўрнатганди. Сиз буни фаолиятингизнинг энг юқори нуқтаси деб айта оласизми?
- Буни асосий ютуғим бўлган деб айтишим қийин. Бироқ ишонаманки, "Барселона" ҳукмдорлик қилаётган чемпионатда совринга эга чиққанимиз жуда муҳим ҳолат бўлган. Рекорд даражадаги голлар ва очколар билан гегемонликни тугатганимиз рост. Биз ўшанда нафақат ЛаЛига соврини, балки кўплаб мухлислар кўнглини ҳам забт эта олганмиз, деб ўйлайман.

- Жамоангиз ЕЧЛ ярим финалида "Бавария"га пенальтилар сериясида ютқазганидан хафа бўлганингиз аниқ.
- Ҳа, шундай. Ўша мавсумда "Реал" нафақат Испанияда, балки Европада ҳам энг яхшиси эди. Шу сабабли ЕЧЛдан чиқиб кетишни қабул қилиш қийин бўлган.

- Испанияда сиз Гвардиола бошқарган тарихдаги энг кучли "Барселона", Месси, Хави, Иньестага қарши чиққансиз. Нима деб ўйлайсиз, муваффақиятнинг сири нимада?
- Менимча, биз режалаштирган услубимизни тезда амалда кўрсата олдик. Буни эса биз асосан футболчиларимизнинг имконияти ва талабига қараб белгилаб олгандик. Ўйинлар давомида доимо майдонда иқтидорлилар ўйнаши керак, менимча бу энг асосийси. Ўша мавсумда барчамиз бир мақсад йўлида бирлашдик - чемпионлик!

- Ёдингиздами, сентябрь ойида оғир даврлар ўтганди: "Леванте"дан учралган мағлубият, кейинчалик "Расинг" билан дуранг... Мавсум старти ҳақида нима дейсиз?
- Барчаси кучга боғлиқ. Тўғрисини айтганда, биз "Валенсия", "Севилья" майдонларида, "Камп-Ноу"да юқори кайфият билан ўйнаймиз. Ўша ўйинларда жамоа юқори мотивацияга эга эмасди. Асосий рақиблар майдонида эса биз босим ҳис қилмасдик.

- Нима деб ўйлайсиз, ўша мавсумдаги жамоани - камчиликсиз жамоа деб аташ мумкинми?
- Менимча, ҳа. Жамоанинг асл кучи бирдамликда эди. Шунингдек, юқори иштиёқ ҳам натижаларга ижобий таъсир қилаётганди.

- "Камп Ноу"даги Класикода жамоа "Барселона"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ниҳоят ЛаЛига биринчи поғонасидан мустаҳкам ўрин олди. Ушбу ўйин ҳақида қандай хотиралар қолган?
- Ажойиб ҳиссиётлар. "Барселона"га қарши ўйинда бизни 2 натижа қониқтирарди: ғалаба ёки дуранг. Учрашувга яхши тайёрландик. Футболчиларимга доимо бир гапни қайтарардим: "Бу ўйинни ютамиз, юта оламиз". Аслида барча босим "Барселона"да эди, улар ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида хатога йўл қўймаслиги керак бўлганди. Мана шундай "ўтиш" даврида биз 3 очкони олиб кета олишимизга ишонгандим. Улар ҳисобни тенглаштиришганда ҳам ичимда шу гаплар бонг урарди. Ўшанда ҳиссиётлар ақлнинг олдида ожиз қолди.

- Ўшанда сиз "Реал"нинг қарши ҳужумга мосланган ўйин услубини энг юқори нотадаги рок-н-ролл билан тенглаштиргансиз. Бу ростдан ҳам рақиблар учун жуда қийин эди. Тактик нуқтаи назардан олиб қараганда бу ЛаЛигадаги ғалабанинг асосий калити бўлди деб ҳисоблаш тўғрими?
- Бу гапларни айтган кунимни яхши эслайман. Бизда бошқалардан ажралиб турадиган ўйин услуби бор эди. Ҳимояда жуда тартибли ўйнагандик, барча ўз вазифасини яхши биларди. Асосий ролда тартиб ва ўйинни ташкиллаштириш бўларди. Биз бир мақсад йўлида тезкор юриш қилардик, доимо дарвоза олдигача борардик, тўп узатишлар эса ажойиб бўларди. Қўл остимда буюк футболчилар ўйнарди - бу эса ғалабанинг асосий калити бўлган.

- Барча мухлислар "Реал"нинг асосий футболчиси сифатида Криштиану Роналдуни биларди. Сиз мураббий сифатида ўшанда ўйинни кимнинг атрофида қурганингизни айта оласизми?
- Менга Криштиану ёки кимнидир ажратиб кўрсатиш ёқмайди. Жамоанинг ҳар бир футболчиси мен учун муҳим, улар олдимга қўйилган вазифанинг бажарилишидаги асосий инсонлар ҳисобланишади. Ўшанда барчамиз ғалабага эришишни, совринга эга чиқишни истаганмиз, чунки соврин "Реал" учун, жамоанинг мухлислари учун жуда керак эди. Хосе Кальехон ва Эстебан Гранеро ҳақида ҳам ажойиб хотираларим бор, улар жамоанинг асосий қисмлари эди. Умуман олганда ўша "Реал" ЛаЛига чемпионларига хос тарзда ўйнаганди.

- Сиз ўзингиз ишлаган барча давлатда чемпионликни қўлга киритгансиз. "Челси" билан 2004/05 йилги чемпионликка эришганингизга 15 йил бўлди. "Порту" билан омадли мавсумни ўтказганингиздан кейин АПЛда кўриниш бергандингиз. Хўш, Испания чемпионати сиз учун қанчалик даражада қийин бўлган?
- Буни ҳаётимдаги энг яхши хет-трик деб айта оламан. Португалия чемпионатидан кейин ўзимни Италия, Испания ва Англияда синаб кўрмоқчи бўлганман. Тўғрисини айтганда, футбол тарихига шу тариқа кирмоқчи бўлганман. Аммо "Реал"ни бошқача яхши кўраман. Чунки у ерда жуда катта натижага эришганман.

- Кўпчилик мухлислар сизни "ҳимоявий мураббий" деб атайди. Сиз уларга шу пайтда киритилган 121 гол ҳақида гапиргингиз келадими?
- Йўқ, шарт эмас. Тарих ёзиб бўлинган, уни яхшилашнинг, ёмонлашнинг ҳам иложи йўқ. Барчамиз биргаликда ўтаётган тарихнинг гувоҳи бўлиб боряпмиз. Аммо асосийси шундаки, йиллар ўтиб, кучдан қолганимда, қариб уйда ўтирганимда невараларимга, болаларимга футбол тарихида нималар қила олганимни фахрланиб айтиб бера оламан.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика