Ўртоқлик учрашувлари. «МЮ» «Севилья»га ютқазиб қўйди, «Наполи» «Бенфика»ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
10 авг 2013, 08:21
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган клублар навбатдаги ўртоқлик учрашувларини ўтказиб олишди.
«Манчестер Юнайтед» Рио Фердинанд шарафига ўтказилган ўйинда «Севилья»га имкониятни бой бериб қўйди, «Наполи» эса «Бенфика»ни таслим қилди. Гонсало Игуаин Италия клуби таркибидаги дастлабки голни нишонлади. 

 

Ўртоқлик учрашувлари

Манчестер Юнайтед Англия – Севилья Испания – 1:3 (0:2)
Голлар
: 0:1 – Мачин (21), 0:2 – Марин (21), 1:2 – Валенсия (65), 1:3 – Рабелло (90).

Наполи Италия – Бенфика Португалия – 2:1 (1:1)
Голлар:
1:0 – Бехрами (8), 1:0 – Луизао (44), 2:1 – Игуаин (70).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru