

Ўйин 2:1 ҳисобида "Энергетик-БГУ"нинг ғалабаси билан якунланди. Баҳсда дастлаб "Макслайн" 23-дақиқа Инпнинг голи эвазига ҳисобни очди. Кейинчалик Диалло 67-дақиқа ҳисобни тенглаштирди. Ва ниҳоят, 83-дақиқа Бобир Абдиҳолиқов баҳс тақдирини ҳал қилувчи голга муаллифлик қилди.
Минск жамоаси 2022 йилги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
"Энергетик-БГУ" - "Макслайн" 2:1
Голлар: Диалло (67), Абдиҳолиқов (83) - Инп (23).




