Орлов Шомуродов тўғрисида айтган гапи ҳақида: "Мен ўзбекларни русларга қарши қўймадим"

Alisher
25 окт 2019, 12:08
Шарҳловчи Геннадий Орлов "Ростов" форварди Элдор Шомуродов ҳақидаги айтган гапига изоҳ берди.

Орлов олдинроқ: "У ўзбек, аммо унинг футболдаги билими россиялик форвардларникига қараганда юқорироқ" деганди.

"Мен уни истеъдодли футболчи демоқчи бўлгандим. Мен ўзбек деганимда, албатта ўзбек футбол мактабини назарда тутганман. У айёр, ўзгача футболчи ва шунинг учун 10та гол урди. Бу муайян сифатлардир - фикрлаш, майдонни кўриш.

Мен ўзбекларни русларга қарши қўймадим. Бу беъманилик", - дейди Орлов.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uz.sputniknews.ru