UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  24 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  2 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  13 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

“Ўргимчак” камера яна ишлай бошлайди Янгиликлар

“Ўргимчак” камера яна ишлай бошлайди

Xабарингиз бор, 2011 йилдан бошлаб “Насаф” жамоасининг Қаршида ўтаётган барча учрашувлари Германиядан келтирилган КТС(кўчма телевизион станцияси) томонидан ўта юқори сифатда тасвирга олинмоқда.
Шу вақт оралиғида КТС ходимлари томонидан нафақат жамоамиз иштирокидаги беллашувлар, балки вилоятимиз ва мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган йирик тадбирлар ҳам видеотасвирга олиниб, ТВ каналлари орқали юртдошларимизга тақдим этилмоқда. Биргина шу йилнинг ўзида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ саралаши доирасида Тошкентда ўтган барча учрашувлари, шунингдек “Асрлар садоси” фестивали, “Билайн” компанияси томонидан ташкил этилган “Зўр-зўр стар” лойиҳаси ҳам айнан “Насаф” КТС томонидан тасвирга олинди. Иккинчи давранинг илк учрашуви – “Насаф”- “Гулистон” баҳси ҳам КТС томонидан тасвирга олинган бўлсада, шу куни КТСнинг юқоридан тасвирга олувчи махсус “ўргимчак- камера”си (паук) ишлатилмади. Бу эса мухлисларнинг хавотирига сабаб бўлди. Маълум бўлишича, куни кеча ушбу ускунларни “Марказий” стадионга ўрнатган москвалик мутахассислар Қаршига ташриф буюришган ва профилактика ишлари олиб борилган. Натижада мухлислар Ўзбекситон кубоги ярим финал жавоб ўйинидан ўрин олган “Насаф”- “Пахтакор” учрашувини бевосита стадиондаги улкан мониторлар орқали ҳам кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади. Шў ўринда яна бир янгилик: жамоамизнинг “Пахтакор” га қарши учрашувниниг эртасигаёқ (23 август) куни “Насаф” КТС Самарқандга жўнаб кетади ва “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали тантаналарини тасвирга олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика