Орье қачон ПСЖдан кетишга қарор қилганини айтиб берди

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2017, 17:58
Ёзда ПСЖдан кетган "Тоттенхэм" ҳимоячиси Серж Орье қачон бу қарорга келганини айтиб берди.

"Лорьянда содир бўлган ишдан сўнг ПСЖни тарк этишга қарор қилдим. Ўша воқеадан сўнг босимни ҳис қилдим" - дейди ивуарлик.

Шу йилнинг баҳор фаслида ПСЖ ҳамда "Лорьян" ўртасидаги учрашувда парижликлар устози Унаи Эмери иккинчи бўлимда Орьедан майдонга чиқишни сўраган, бироқ Серж бунга фақат 8 дақиқадан сўнг киришади. Шундан кейин Франция ОАВ Орье майдонга чиқишни истамагани ва ПСЖда кетмоқчилиги ҳақида ёзишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Canal+